Ўзбекистон | 22:24 / 12.10.2023
5675
1 дақиқада ўқилади

Темирйўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришга рухсат берилади

Аммо йўловчилар платформаси – перронга киришда баъзи чекловлар бўлади. 

Энди темирйўл вокзаллари ҳудудига соддалаштирилган тартибда, яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз кириш мумкин. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди. 

Қайд қилинишича, бундай тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 159-сон қарорида белгиланган. 

Аммо йўловчилар платформаси – перронга фақат чиптага эга йўловчилар, ҳамда ҳаракатланиши чекланган йўловчилар ёки кексаларни кузатиб бораётганлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ўтиши мумкин. 

Чиптасиз шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаганлар йўловчилар платформаси - перронга ва вагонларга киритилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш