Ўзбекистон | 10:25 / 13.10.2023
8248
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентдан рейс муқобил аэродромга йўналтирилди

Тошкент – Фарғона самолёти Намангандаги муқобил аэродромга қўнган.

Фото: Uzbekistan Airports

Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити - кучли шамол кузатилмоқда.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY81 (Тошкент – Фарғона) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.

Маълум қилинишича, самолёт соат 09:12 да Наманган аэропортига қўнди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид