Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲҚни бузган хорижий транспорт тўғрисидаги маълумот «онлайн» режимда узатилади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтнинг ўзида “онлайн” режимда юбориш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
“Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини қўллаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фуқароларга қулайлик яратиш ва МЖтКнинг 36-моддасида белгиланган талабларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳодиса жарима солиш тўғрисидаги қарорни чиқаришга масъул бўлган ваколатли шахсга 48 соат ичида юборилиши тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтнинг ўзида “онлайн” режимда юбориш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳада МЖтКнинг 171- ва 271-моддаларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарорни чиқаришни истисно этувчи ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилмоқда. Ушбу ҳолатлар орасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳодиса жарима солиш тўғрисидаги қарорни чиқаришга масъул бўлган ваколатли шахсга 48 соат ичида юборилмаган ҳолатлар назарда тутилган.
Шунга асосан, тегишли низомга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликларни жарима солиш тўғрисидаги қарорни чиқаришга ваколатли органга юбориш муддатини белгилаб берувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026