Ўзбекистон | 13:00 / 25.10.2023
3439
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“BIZNES DIPLOMAT” лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида илк маротаба Ўзбекистонда!

“BIZNES DIPLOMAT” лойиҳасининг асосчиси, асли ўзбекистонлик халқаро тадбиркор Миршод Шокиров айни пайтда Буюк Британияда истиқомат қилади. Айни пайтда АҚШ, Англия, Хитой ҳамда Ўзбекистонда таркибига бир нечта корхоналарни олган “MIORA GROUP” (АҚШ) холдинг компанияси раҳбари бўлган тадбиркор халқаро майдондаги фаолиятини Нью Йоркдаги БМТ бош ассамблеясида бошлаган.

17 йиллик халқаро даражадаги тажрибасини ҳамюрт тадбиркорлар билан бўлишишни ният қилган инвестор ўзбекистонлик ишбилармонларнинг янада ўсишига, янги поғонани забт этишига, экспорт ҳажмини оширувчи ҳаракатларга кўмаклашишни ният қилган.

18 октябр куни Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” III халқаро форуми доирасида “BIZNES DIPLOMAT” лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

“BIZNES DIPLOMAT - I” Миршод Шакировнинг Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси ҳамкорлигидаги Ўзбекистондаги илк, ўзбек тилидаги муаллифлик лойиҳасидир.

Лойиҳа Тошкент, Лондон ва Оксфорд шаҳарларида бўлиб ўтади. Ҳар бир иштирокчи, Ўзбекистон Тадбиркорлари делегация намояндаси сифатида, икки давлат - Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигида ташкил этилган 30 ноябрда Лондонда бўлиб ўтадиган инвестицион Форумда ҳам иштирок этишади.

“BIZNES DIPLOMAT - I” лойиҳаси асосидаги тренинг-амалиётлар 18-19, 25-26 ноябр кунлари Тошкентда, 1 декабр Оксфорд ва 2 декабр куни Лондонда бўлиб ўтади.

Иштирокчилар Британия сафаридан қайтишганидан кейин эса, 9 декабрь куни тантанали ёпилиш маросимида сертификат билан тақдирланадилар.

“BIZNES DIPLOMAT” лойиҳаси асосидаги тренинглар 18-19, 25-26 ноябр кунлари Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ташкил этилади.