23:42 / 02.11.2023
14948

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга борди

Остона шаҳрида мартабали меҳмонни Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига борди.

Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов кутиб олди.

Ўзбекистон етакчиси 3 ноябр куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Top