«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг етакчилари иштирокидаги саммити ўтказилди. Аъзо 5 давлат, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Венгрия расмийлари унда қатнашди. Қирғизистонлик сиёсатшунос фикрича, саммитда стандарт мавзулар муҳокама қилинди.

Тузилманинг ягона ютуғи – туркий дунёни бирлаштира олгани. Эксперт Фазлиддин Мадиев эса ташкилот ҳарбий ҳамкорлик қилиши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Мирзиёев сўзга чиқаркан, туркий дунё лойиҳаларига тўсиқ бўлаётган кескин геосиёсий вазиятга тўхталди. Дунёда давом этаётган урушларга муносабат билдириб, Ғазо сектори ва Ливандаги гуманитар фожиани, тинч аҳоли қурбон бўлаётганини оқлаб бўлмаслигини айтди. Исроилнинг UNRWA фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни Ўзбекистон кескин қоралашини етказди.
Қозоғистон президенти Бишкекка Франциядаги давлат ташрифини якунлаб, етиб келди. Озарбойжон президенти нутқ сўзларкан, ташкилот бюджети етарли эмаслигини, шунинг учун 2 миллион доллар беришини, Оқсоқоллар кенгаши фаолияти учун яна 100 минг доллар ажратишини айтиб ўтди. Туркия президенти Эрдўған эса ўз чиқишида Ғазодаги урушни туркий давлатлар кескин рад этишини айтиб ўтди. Биласиз, Ўзбекистон бу ташкилотга 2019 йилда қўшилган. Давлатнинг биринчи маъмурияти тузилмага кириш таклифини рад этган.
Қирғизистонлик сиёсатшунос Аслан Маматга кўра, тузилмада приоритет иқтисодиёт ва хавфсизлик.
«Муҳокама марказида доимий, стандарт мавзулар — сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик. Раислик Қирғизистонга ўтган ҳамда маҳаллий сиёсатчилар сўзлари ва Қирғизистон асосий саммит олдидан ўтказган тадбирлар кетма-кетлигига қарасак, Бишкекнинг асосий урғуси иқтисодиётга бўляпти. Ташкилот бош котиби Қувончбек Ўмуралиев ялпи сессиядан аввал Инвестицион фонд ўз ишини бошлашини эълон қилди. Фонд бюджети ҳозир 500 млн доллар. Иккинчи асосий масала хавфсизликдир», — дейди Аслан Мамат.
Эксперт Фазлиддин Мадиевга кўра, идеологик жиҳатдан туркий дунё бир-биридан фарқ қилади. Бугун дунё талабидан келиб чиқиб ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик қилиш керак. Чунки тузилмадаги Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон йирик ҳарбий потенциалга эга. Ҳимоя ва муфодаа бўйича яқинлик лозим, дейди у.
Аслан Маматнинг қўшимча қилишича, орадан 15 йил ўтиб, тузилманинг ягона катта ютуғи туркий дунёни бир жойга йиға олганида.
«Ташкилотнинг ютуқларини нисбий санасак бўлади, холос. Тузилмада 6 туркий давлатдан 5 таси жамланган. Шулардан Ўзбекистон ҳам фақат 2019 йилга келибгина аъзо бўлишга қарор қилди. Уларнинг ҳозирча ягона ютуғи — туркий дунёни бирлаштирувчи ташкилот туза олганида. Ягона алифбо, ягона валютани яратиш каби аниқ интеграцион қадамлар ҳақида ҳали гапиришга эрта», — дейди сиёсатшунос.
Саммит якуни бўйича жами 8 ҳужжатлар имзоланган. Бишкекка ташкилотнинг рақамли пойтахти мақоми, Венгрия бош вазирига эса Туркий дунё олий ордени берилган.
Шоҳрух Мажидзода суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
Жаҳон | 20:41
-
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади
Ўзбекистон | 20:39
-
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
Ўзбекистон | 20:08
-
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 20:03
Мавзуга оид

16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған

17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди

16:01 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида иштирок этди

19:01 / 23.04.2025