Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия бош вазири коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди
У литий ва «яшил водород» лойиҳалари билан боғлиқ жиноятларда гумонланмоқда.
Португалия бош вазири Антониу Кошта коррупцияда гумон қилинаётгани маълум бўлгач, 7 ноябр куни истеъфога чиқди, деб хабар берди Interfax мамлакатнинг RTP каналига таяниб.
«Мен жаноб президентга (бош вазирлик лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида) ариза бердим», деди Кошта Португалия телевидениесидаги чиқишида.
Коштанинг қайд этишича, у тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва гумонланувчилар орасида эканлигини билгач, ҳайратда қолган. У ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракат қилмаганини айтди.
7 ноябр куни Португалия бош прокуратураси литий ва «яшил водород» лойиҳаларини текшираётганини ва Кошта бу ишда гумонланувчи эканини маълум қилди. Ишга алоқадор беш киши аллақачон ҳибсга олинган, улар орасида бош вазирнинг дўсти ва маслаҳатчиси Диого Ласерда Машада, шунингдек, унинг идораси раҳбари Витор Эшкария ҳам бор.
RTP каналининг тушунтиришича, бу «фаол ва пассив коррупция, ҳокимият ва таъсирни суиистеъмол қилиш»га алоқадор жиноятлар билан боғлиқ. Иш мамлакат Олий судида кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
19:32 / 24.06.2026
0:5. Бу нима эди? | ЖЧ кундалиги
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
23:59 / 23.06.2026
ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга йирик ҳисобда ютқазди
22:52 / 23.06.2026