Ўзбекистон | 13:00 / 09.11.2023
11380
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Oqtosh Avenue Resort курорт мажмуасида апартаментлар сотувда

Фото: Oqtosh Avenue Resort

Oqtosh Avenue Resort Оқтош санаторийси яқинидаги курорт мажмуаси бўлиб, у ерда замонавий қулайликлар тинчлик ва хотиржамлик билан уйғунлашади. 

Ташриф буюрувчилар премиум апартаментларни сотиб олиши мумкин — бу тоза тоғ ҳавосига эҳтиёжи бор инсонларга ҳам, ижарага бериладиган тадбиркорларга ҳам мос келади.

Oqtosh Avenue денгиз сатҳидан 1037 метр баландликда, экологик тоза ҳудудда қурилган. Ушбу ҳудуд шифобахш ҳавоси билан машҳур, айниқса аллергия ва нафас олиш йўлларида муаммолари бор одамлар учун фойдалидир. 

Мажмуанинг томида қуёш чиқиши ва қуёш ботишини кузатиш, тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш ва ажойиб тоғ манзараларини кўриш учун очиқ терраса ташкил этилади.

Oqtosh Avenue ташриф буюрувчилар бир кун ҳам зерикмаслиги учун катта инфратузилмага эга:

бассейнлар, фитнес-зали, турк ҳаммоми, фин саунаси;

ёпиқ интерактив ўйин майдончаси, очиқ спорт майдончалари, футбол майдони;

амфитеатр, фавворалар, айвонлар, ресторан;

коворкинг майдони, конференция зали, байрам зали ва бошқалар.

Oqtosh Avenue Resort’даги кўчмас мулк эса дала ҳовлига киритилган инвестицияларга қараганда анча фойдали сармоядир. Апартаментлар таъмирланган ва мебел билан ижарага берилмоқда, бу эса қўшимча харажатларни талаб қилмайди. Бундан ташқари, мажмуанинг бошқарув компанияси ижара шартнома шартларига мувофиқ, апартаментларни ҳудудга келмай туриб ижарага бериш имкониятини ўз зиммасига олади.

Шаҳар ташқарисида жойлашган Oqtosh Avenue Resort мажмуасининг муаллифлари – INTERRA GROUP OF COMPANIES холдинги ва Bro Development девелопер компанияси, улар фақат премиум-классдаги турар жой объектларини қуриш соҳасида фаол ривожланмоқда.

Oqtosh Avenue Resort’да апартаментларнинг катта танлови мавжуд: ихчам, кенгроқ лойиҳа режалари ва эксклюзив пентхауслар. Ҳозир Oqtosh Avenue Resort қулай харид шартлари, чегирмалар ва 18 ойлик узоқ муддатли тўловларни таклиф қилмоқда. Эксклюзив курорт мажмуасида шаҳар ташқарисида жойлашган апартаментларнинг эгаси бўлишга улгуриб қолинг!

Телефон рақами: 97 770-00-20. Тошкент шаҳар марказидаги савдо офиси: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси.

Instagram профили: @oqtoshavenue

Реклама