21 ноябр куни “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичигача чиққан 3 та мактабнинг 84 нафар ўқувчи ва педагоглари Англияга 1 ҳафталик таълим саёҳатига юборилди.
Кетиш олдидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда тадбир бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам қатнашиб, кетувчиларни сафар олди қутлади.
“Хорижий тилни ўрганиш ҳар бир ёшларимизнинг [ҳаётдаги] кейинги босқичида ҳам жуда аҳамиятли. Яъни рақобатбардош, халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини кўтариши учун илм-фанда, қайси йўналишда бўлмасин, тил[ни ўрганиш] жуда муҳимдир. Ўйлайманки, бир ҳафтага [Англияга] жамоа бўлиб ҳам саёҳат, ҳам таълим йўналишида боришинглар ҳар биринглар учун жуда катта мотивация ва ҳурматли юртбошимиз томонидан сизларга билдирилган катта ишончдир.
Мен ўйлайманки, бу танлов янаям кенгроқ [бўлади, унда] барча ўқувчиларимиз иштирок этишиб, хорижий тилни билиш бўйича ўзларининг билимлари, илмларини янаям оширишади”,– деди вазир.

Маълумотларга кўра, танловнинг туман, шаҳар босқичларида республика бўйича 7 мингга яқин мактабдан 34 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этган. 208 та мактаб биринчи босқичдан ўтиб, иккинчисига йўлланма олган.
Қайд этилишича, беллашувда берилган топшириқлар мактабларнинг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, саволларнинг қийинлик даражаси осондан қийинга томон таълим тамойилларига асосланган. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини танлов босқичларига, тест топшириқларига тайёрлаш учун эса хорижлик инглиз педагоглари ҳам жалб этилган.
“3 ойдан бери Ўзбекистондаман, шу вақт давомида биз мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини коммуникатив метод орқали ўқитишга уриндик. Бу метод ўрганувчиларни шунчаки китоб ўқишдан фарқли равишда дарсларда актив бўлишга ундайди.
Биламизки, исталган синфхоналарда тил ўрганувчилар турлича, уларнинг ҳаммасини қамраб олиш учун, хориж тилида гапиртиришга ундаш учун юқорида қайд этган услубларимизни қўлладик. Бу жараёнда биринчи навбатда эшитишни, кейин эса шунга мос равишда гапиришни, сўнг ўқиш ва ёзишни ўргатамиз. Тил грамматикаси эса ҳамма кўникмалардан кейин, кечроқ параллел равишда ўргатила бошланади”,
















