Жамият | 18:54 / 30.11.2023
17733
3 дақиқада ўқилади

BOVARD pharm корхонаси Ўзбекистонда экстракт ва бир қанча ингредиентлардан тайёрланган препаратлар ишлаб чиқаради

26 ноябр куни BOVARD pharm корхонаси ўз препаратлари тақдимотини “Hilton kongress" ҳоллида ўтказди. BOVARD pharm препаратлари 2024 йилда истеъмолга чиқарилиши кутилмоқда. 

BOVARD pharm Европанинг нуфузли корхоналари билан ҳамкорликда саломатлик учун зарур препаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жумладан, янги лойиҳа Швейцариянинг ДCМ корхонаси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Воситалар учун ингредиентлар бутун дунёнинг бир қанча ривожланган давлатлари — Германия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва Хитойдан келтирилади.

Корхона ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2 йилдан буён изланишлар олиб бормоқда ва BOVARD pharm'нинг мазкур 5 йўналишдаги неврология, урология, андрология, гинекология, репрадуктология йўналишлари бўйича муаммоларга дуч келган беморлар учун BOVARD pharm'нинг ноёб 5 формуласи Неврелмин, Эрреcтпро, Либипрост, Актоспер, МПС Дйнамиc витамин комплекс препаратлари билан керакли ечим бера олади. BOVARD pharm препаратларига айни пайтда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари ўз қизиқишини билдириб, шартномалар имзоланган.

Шифокор Нигора Исмоилованинг таъкидлашича, препаратларни соғлик билан боғлиқ кўплаб муаммоли вазиятларда қўллаш мумкин: “Саломатлик билан боғлиқ бугунги долзарб муаммолардан бири – стресс ҳисобланади. Бунинг оқибатида турли хасталиклар келиб чиқяпти. BOVARD pharm препаратлари ана шундай касалликларга қарши чора сифатида яхши натижалар берганини кузатиб, амин бўлдим. Бу препаратлар фақат бугунги кун аҳолиси учун эмас, келгусида ҳам саломатлик учун керакли саналади”, - дейди шифокор.

Корхона ўз олдига хасталикларни дори-дармонсиз даволаш, инсон организмининг ички кучлари ва ресурсларини тиклашни мақсад қилиб қўйган. Экстракт ва бир қанча ингредиентлардан фойдаланган ҳолда сўнгги замонавий илмий тадқиқотлар амалга оширади. “BOVARD pharm препаратлари 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси истеъмоли учун тақдим этилади ва Ўрта Осиё, Европа билан шартномалар тайёрланмоқда” , - дейди BOVARD pharm асосчиси Бабаев Камолиддин Дадажонович.

Ўзбекистон бўйлаб ва халқаро ҳамкорлик учун:

+998 55 900 03 03

Website: bovard.uz

Instagram: bovard.pharm

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш