Марказий банклар томонидан Quantitative tightening (Миқдорий қисқариш) сиёсати фаол олиб борилиши натижасида пандемия туфайли иқтисодиётда йўқолган мувозанат қайта тиклана бошлади. Сўнгги ҳафтада эълон қилинган АҚШнинг муҳим макроиқтисодий маълумотларида, ноябр ойида ишсизлик даражаси – 3,7 фоизни ташкил этгани, шунингдек, 199 мингта янги иш ўринлари яратилгани келтириб ўтилган. Бозор иштирокчилари АҚШдаги фоиз ставкалари энг юқори чўққисига етган ва ФЗТ уни бошқа кўтармаслигига ишонишмоқда, аммо кучли меҳнат бозори ФЗТга фоиз ставкасини яна бир бор 0,25 фоизга кўтаришга имконият бериши мумкин.
Jahon Insights канали экспертлари 4 декабрдан 8 декабргача бўлган даврда халқаро бозорларда содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: +0,21 фоиз (йил бошидан +19,51 фоиз);
- NASDAQ: +0,54 фоиз (йил бошидан +45,7 фоиз);
- DJI: +0,01 фоиз (йил бошидан +9,34 фоиз).
Ҳафта давомида АҚШ фонд бозорининг уч индексида ҳам флет зонада савдо қилинди. Умуман олганда S&P500 10 пункт, NASDAQ 87 пункт, DJI 10 пунктга ўсди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: -3,26 фоиз (йил бошидан +9,87 фоиз);
- Кумуш: -9,71 фоиз (йил бошидан -4,04 фоиз);
- Алюминий: -3,05 фоиз (йил бошидан -10,75 фоиз);
- Мис: -2,13 фоиз (йил бошидан -0,04 фоиз).
Қимматбаҳо металлар нархи пасайди. Хусусан, олтин ҳафтанинг биринчи кунида тарихий максимумни янгилаб, спот нархи деярли 2150 долларга чиққанидан сўнг, бирданига тушиб кетди. Ҳафта мобайнида олтин 68 долларга, кумуш 2,5 долларга, алюминий 67 долларга ва мис 0.08 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI: -4,23 фоиз (йил бошидан -11,58 фоиз);
- BRENT: -4,12 фоиз (йил бошидан -11,63 фоиз).
Нефт нархи октябр ойининг бошидан бери пастлаб келмоқда. Ҳисобот ҳафтасида нефтнинг WTI маркаси 3,15 долларга, BRENT эса 3,26 долларга пасайди.
Валюталар
- EUR/USD: -1,12 фоиз (йил бошидан +0,54 фоиз);
- USD/CNY: +0,36 фоиз (йил бошидан +3,87 фоиз);















