Ноябр ойининг биринчи ҳафтаси муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, АҚШда президентлик сайлови натижалари эълон қилинди ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкасини пасайтирди.

Пайшанба куни эълон қилинган асосий ставканинг 0,25 фоизга туширилгани ҳақидаги қарор бозор кутилмаларини тасдиқлаб, барқарорликни сақлаб қолишга ёрдам берди.

Jahon Insights канали экспертлари 4 ноябрдан 8 ноябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.  

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5995 (ҳафта бошидан +4,66 фоиз, йил бошидан +25,7 фоиз);
  • NASDAQ – 19286 (ҳафта бошидан +5,74 фоиз, йил бошидан +28,48 фоиз);
  • DJI – 42052 (ҳафта бошидан +4,61 фоиз, йил бошидан +16,71 фоиз).

АҚШ фонд индекслари президентлик сайловлари натижасида кучли ралли қайд этдилар. NASDAQ, Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 1047 пункт, 1936 пункт ва 267 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2684 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,89 фоиз, йил бошидан +30,12 фоиз;
  • Кумуш – 31,3 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,53 фоиз, йил бошидан +31,62 фоиз.
  • Алюминий – тоннаси 2627 доллар (ҳафта бошидан +1,02 фоиз; йил бошидан +10,02 фоиз);
  • Мис – 4,29 доллар (ҳафта бошидан -0,68 фоиз; йил бошидан +11,45 фоиз).

Қимматбаҳо металлар ҳам президентлик сайлови натижалари эълон қилиниши фонида тебранувчанликка юз тутди. Олтин, кумуш ва мис ҳафта давомида мос равишда 51,77 доллар, 1,15 доллар, 0,03 долларга арзонлашди. Фақатгина алюминий 26,55 долларга ўсди.

Нефт

  • WTI – 70,38 доллар (ҳафта бошидан +1,57 фоиз, йил бошидан -1,28 фоиз);
  • BRENT – 73,97 доллар (ҳафта бошидан +1,54 фоиз, йил бошидан -4,02 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 1,09 долларга, BRENT эса 1,12 долларга қимматлашди.

Валюталар

  • USD/EUR: -1,07 фоиз (йил бошидан -2,89 фоиз);
  • CNY/USD: +0,80 фоиз (йил бошидан +1,14 фоиз);