Ўзбекистон | 11:14 / 15.12.2023
31896
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 11-синф ўқувчиси мактаб ошхонасида «димавушка» тутатди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 97-мактаб ўқувчилари мактаб ошхонасида кучли тутун чиқарувчи моддани тутатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди

Унга кўра, 2023 йил 14 декабр куни соат 10:15 ларда Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг ошхонасида 11-«А» синф ўқувчиси И.Ж. танаффус вақтида ёнида бўлган «димавушка» номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатганлиги аниқланган.

Бу ҳодисани шу мактабнинг 9-«В» синф ўқувчиси А.А. ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган ҳамда тарқатган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид