09:51 / 20.12.2023
2589

Ўзбекистонда Хитойнинг «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияси жорий этилиши мумкин

Фарғона вилоят делегацияси Хитойнинг «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиясини жорий этиш бўйича тажрибасини ўрганмоқда.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов бошчилигидаги соҳа масъуллари ҳамда кластерлар раҳбарларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси амалий сафар билан Хитойга борди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, сафардан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришдан иборат.

6 кунлик ташриф давомида делегацияси аъзолари Пекин ва Чэнду шаҳарларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан, соҳада сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритишда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш бўйича йирик компанияларнинг тажрибаларни жойида ўрганяпти ҳамда ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боряпти.

Шунингдек, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида энг йирик муассасаларидан бири – Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот марказида бўлиб, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида иш олиб боради.

Ташриф давомида шунингдек, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналарини бориб кўриш ҳамда бундай техникаларни Фарғона вилоятида йиғиш ва сервис хизматини жорий этиш бўйича музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Top