Кечқурун уйқу вақтига яқин овқатланиш айнан нега зарарли экани ҳақида турлича фикрлар айтилади. Қуйида кеч соатларда овқатланишнинг танага қандай таъсири борлиги ҳақида охирги тадқиқотлар йиғилган.
Америкада 34 мингдан ортиқ катта ёшлилар ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, қатнашчиларнинг 60 фоизи кечқурун 9 дан кейин овқатланишни нормал ҳолат деб ҳисоблаган. “Инсон танаси кун давомида озуқа моддаларни қайта ишлайди ва кечқурун эса энергия йиғиш ва захирага олиб қўйиш учун ҳаракат қилади. Бу табиий жараённи безовта қилиш муаммоларини пайдо қила бошлайди”, – дейди Колумбия университети олими Марие-Пиерре Ст-Онге.
Бир нечта тадқиқотлар, ухлашдан олдинги 3 соат ичида овқатланиш жиғилдон қайнаши ва ошқозондаги кислота миқдорини кўпайтириб юборишини аниқлаган.
Яна бир тадқиқотда ухлашдан олдин 1-3 соат ичида овқатланиш яхши ухлолмасликка ҳам сабаб бўлиши исботланган. Бостондаги Бригман ва аёллар шифохонаси неуроолими Франк Шеер жамоаси билан АҚШда ўрта ёшли 900 киши ўртасида 2019 йилда тадқиқот ўтказади. Унда қатнашувчилар уйқудан олдинги 2 соат ичида овқатланиб, 100 калорияли маҳсулот истеъмол қилади. Ва иштирокчиларнинг 80 фоизида ортиқча вазн йиғиш ва семизлик бошланади. Тадқиқотчилар шунга ўхшаш натижани Япония ва Швециядаги одамлар ўртасида ҳам аниқлаган.
Британияда 2023 йилда ўтказилган 850 кишилик тадқиқотда эса 9 дан кейин овқатланадиганларда қандли диабетни келтириб чиқарадиган ҲбА1c даражаси, кундузги овқатдан кейинги ёғлар миқдори юқорироқ бўлгани маълум бўлган.















