Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Хитойга янги темир йўл қурилишини бошлади
Янги темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасини ҳозирги 28 миллион тоннадан қарийб 48 миллион тоннагача ошириш, жанубий назорат-ўтказиш пунктларидаги тирбандликни бартараф этиш имконини бериши кутилмоқда.

Фото: primeminister.kz
Қозоғистон Хитойга янги темир йўл қуришни бошлади, бу мамлакатлар ўртасидаги юк айланмасини 20 миллион тоннага оширади.
Қайд қилинишича, Абай вилоятида узунлиги 272 километр бўлган «Бахти – Аяғоз» янги темир йўл линияси қурилиши бошланган.
Лойиҳа президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида амалга оширилмоқда. Янги линия қурилиши билан бирга, Хитой билан чегарада Бахти-Чугучак учинчи чегара пункти очилиши режалаштирилган.
Янги темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасини ҳозирги 28 миллион тоннадан қарийб 48 миллион тоннагача ошириш, жанубий назорат-ўтказиш пунктларидаги тирбандликни бартараф этиш имконини бериши кутилмоқда.
Икки изли темир йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Имкониятлар ва инфратузилмага босим энг юқори чўққига чиққани сабабли Қозоғистон ҳукумати темир йўл соҳасида бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилган. Жумладан, ўтган йилнинг ноябр ойида «Дўстлик-Мўйинти» участкасида иккинчи йўл қурилиши бошланган бўлса, 2023 йилда Олмаота шаҳрини айланиб ўтувчи ва «Дарбоза-Мақтаарал» темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланди.
Умуман олганда, уч йил ичида республикада 1,3 минг километрдан ортиқ темир йўл қурилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22 / 18.07.2025
-
"Қизил ниначи" Тошкентда: "Abu Saxiy"да Хитойнинг машҳур пойабзал бренди шоуруми очилди
Ўзбекистон | 12:00
-
Россия думаси экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима тайёрламоқда
Жаҳон | 11:44
-
Россия Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни тўхтатди
Жаҳон | 11:43
Мавзуга оид

09:48
Шарқий Қозоғистондан Ўзбекистон шаҳарларига сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши мумкин

21:55 / 18.07.2025
Қозоғистонлик собиқ дипломат хотинини қийноққа солгани учун 6 йилга қамалди

19:04 / 18.07.2025
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» йўналиши бўйича биринчи юк поезди йўлга чиқди

22:15 / 16.07.2025