Artikul Aziya Kabel — мукаммаллик сари 10 йил
Artikul Aziya Kabel — кабел-ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи миллий компания бўлиб, жорий йил ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. 2013 йилда ташкил этилган бу корхона Ўзбекистон электротехника саноатининг етакчи корхоналаридан бири сифатида танилган.
Ҳозирги вақтда корхонада замонавий материаллар асосида, дунёнинг етакчи компаниялари технологик линияларидан фойдаланган ҳолда 3000 дан ортиқ марка-ўлчамли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Булар паст ва юқори кучланишли электр камқувватини узатувчи кабеллар, электр машиналари чулғамлари учун эмал изоляциялик ўтказгичлар, алоқа тизимлари, бошқариш, маиший ва бошқа мақсадларда ишлатилувчи кабеллар ва ўтказгичлардир.
Маҳсулотлар конструкциясини яратиш, технологик жараёнларни лойиҳалаш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш соҳанинг етакчи компанияларида тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Технологик ускуналар, мунтазам равишда малакасини ошириб келаётган операторлар томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонивичнинг электротехника саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибори ва ушбу соҳадаги компанияларга берилган имтиёзлари, “ААК” заводига 2021-2023 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва номенклатурани кенгайтиришга қаратилган 20 миллион доллардан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга имкон берди. Натижада, ишлаб чиқариш ҳажми, шу жумладан экспорт миқдори деярли 2 баравар ошиб, мос равишда қарийб 1 трлн сўм ва 50 миллион долларни ташкил этди. Иш ўринлари сони ҳам икки бараварга ортиб, 380 кишини ташкил этди.
Айни дамда, заводнинг 10 йиллиги муносабати билан ишга туширилган ушбу лойиҳалардан бири — “тикилган” полиэтилен изоляцияли, замонавий 6-35 кВ кучланишга мўлжалланган кабелларни ишлаб чиқаришдир. Бундай турдаги кабеллар, эски конструкциялардан қуйидаги устунликлари сабабли Ўзбекистон Республикаси энергетика иқтисодиётида катта талабга эга:
— эксплуатациядаги юқори ишончлилик;
— кабел линияларини реконструкция қилиш ва ишлатиш учун харажатлар камлиги;
— паст диэлектрик йўқотишлар (диэлектрик йўқотиш коэффициенти 0,008 ўрнига 0,001);
— шикастланишга юқори чидамлилик ва кам нам сингдириши;
— ток ўтказувчи томирнинг рухсат этилган ҳарорати оширилганлиги ҳисобига (узоқ муддатли қизишда 70°С ўрнига 90 °С, ортиқча кучланиш пайтида 90° ўрнига 130 °С)
ўтказиш хусусиятининг юқорилиги;
— қисқа туташувлар пайтида юқорироқ термик барқарорлик токи (200°С ўрнига 250 °С);
— олдиндан қиздирмасдан ётқизиш учун рухсат этилган ҳароратнинг пастлиги (0 °С ўрнига -20 °С);
— оғирлиги, диаметри ва эгилиш радиуси камлиги ҳисобига мураккаб трассаларда ётқизишнинг осонлиги;
— чегараланмаган сатҳлар фарқига эга бўлган трассаларда ётқизиш имконияти;
— ўрнатиш ва эксплуатациянинг экологик тозалиги (қўрғошин, ёғ, битум йўқлиги).
Бундан ташқари шу кунларда, президентимизнинг шу йўналишда қўйган вазифаларига жавоб-берувчи “яшил энергетика” кабеллари ва ўтказгичларини ишлаб чиқариш якуний босқичга яқинлашмоқда.
Компания шу ютуқлар билан тўхтаб қолмоқчи эмас. 2024 йил учун 5 миллион доллардан ортиқ инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқила бошланди. Ушбу дастурнинг асосий мақсади Европа бозорларида талабгир кабеллар ва ўтказгичларни ўзлаштиришдир. Шу мақсадда халқаро сифат сертификатларини олиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бир гуруҳ кабеллар учун Европа мувофиқлик сертификати аллақачон олинган, маррада Британиянинг “ BASEC” кабел мувофиқлик хизмати сертификати турибди.
Импорт ўрнини босувчи маҳсулот турларини ривожлантириш ҳам компаниянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий эътибор ёнғин тарқатмайдиган, ёнишда кам газлар ажратиб чиқарадиган, галогенсиз ва ёнғинга чидамли турдаги хавфсиз ҳамда зарарсиз кабелларни ишлаб чиқаришга қаратилмоқда.Юқоридаги вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий омилларидан бири аҳил ва юқори малакали ходимлар жамоасидир. Шунинг учун ҳам компанияда барча ходимлар учун меҳнат қилиш, ўз малакасини ошириш ва ижтимоий ҳаёт учун қулай шароитлар яратилган. Булар қаторига меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар, “устоз-шогирд”, “оилавий сулола” каби самарали тизимлардан фойдаланган ҳолда ишчиларни ўқитиш, самарали моддий ва маънавий мотивация тизими йўлга қўйилганлиги кабилар киради.
“ААК” жамоасининг кучли томонлари сифатида асосий йўналишлар раҳбарларида етакчилик хусусияти мавжудлиги, вазифаларни ҳал қилишда бутун жамоанинг ҳамжиҳат иштироки, тизимни такомиллаштириш бўйича доимий изланишлар ва истеъмолчи манфаатларининг устуворлиги кабиларни кўрсатиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида