Ўзбекистон | 18:55 / 12.01.2024
11645
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Кiaʼнинг 2023 йил якунлари бўйича сотув натижалари

Машҳур Жанубий Корея бренди Ўзбекистонда қандай натижаларга эришди ва Кiaʼнинг дистрибютори ўз олдига яқин келажакда қандай мақсадларни қўймоқда?

АDM Global компаниялар гуруҳи бир неча йиллардан бери Кiа автомобилларини сотиш бўйича рекордларни янгилаб келмоқда. Техник хусусиятлари ва нарх сиёсати бўйича ўзбекистонлик истеъмолчилар учун энг жозибадор автомаҳсулотни аниқлашга қаратилган тадқиқот фаолияти тўғри ривожланиш стратегияси ва умуман бизнес жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

2023 йил давомида Кiа бренди Ўзбекистон автомобил бозоридаги улушини сезиларли даражада оширишга эришди. Сотувлар ҳажми 14 931 та автомобилни ташкил этди, бу 2022 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан уч баробарига кўпроқдир. Ушбу натижа бренд учун Ўзбекистондаги рекорд кўрсаткич бўлди.

Хусусан, бешинчи авлоддаги Кiа Sportage модели умумий савдо ҳажми 4965 дона автомобилни ташкил этган ҳолда сотувлар бўйича етакчига айланди. К5 бизнес седанининг сотувлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга ўсиб, Кiа маркаси харидорлари орасида машҳурлик бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, ажойиб натижани намойиш этди. Учинчи ўринга икки кроссовер, ўрта ўлчамли Sorento ва ихчам Seltos сазовор бўлди. Рестайлинги ўтказилгандан сўнг истеъмолчилар орасида янада кўпроқ эътироф ва ишончга сазовор бўлиб, энг кучлилар рейтингида етакчи позицияларни эгаллай олган Кiа Seltos модели алоҳида эътиборга лойиқдир.

Оммавий овоз бериш, шунингдек, Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси экспертлари ва ҳамкорлари томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Кiа бренди VI “Йил бренди – 2022” танловининг “Транспорт” номинациясида ғолибликка эришди. Овоз бериш натижалари, Кiа бренди ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллаганини кўрсатди.

Эришилган натижалар, Кiа брендининг Ўзбекистон бозорида машҳурлиги ҳамда истеъмолчиларнинг ишончини қозона олганлигидан далолат беради.

АDM Global замон билан ҳамнафас бўлиш ва ўз мижозларини хушнуд этиш мақсадида фаол равишда бозорга Кiaʼнинг янги моделларини киритиб, мавжуд моделлар қаторини модернизация қилмоқда. 2023 йилда янги маҳсулотлар қаторида бозорга қуйидагилар киритилди: Seltosʼнинг янгиланган модели, Кiaʼнинг илк электр кроссовери – EV6, К9 премиум тоифали бизнес седани ва Bongo кам тоннали тижорат – юк машинаси. 

Бундан ташқари, компания потенциал мижозларга хизмат кўрсатиш қулайлиги ва автомобилларининг харидоргирлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги дилерлик тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 8 та расмий дилерлик марказлари очилди: Тошкент, Андижон, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ва Денов тумани марказида.

АDM Global эришилган натижалар билангина кифояланиб қолмаяпти. 2024 йилда бир вақтнинг ўзида Кiaʼнинг 6 та янги моделлари чиқарилишини режалаштирмоқда: улар орасида бренднинг флагмани бўлган тўлиқ электрда ишловчи тўлиқ ўлчамли EV9 кроссовери, ихчам ва ҳамёнбоп Sonet кроссовери ва янги гибрид модел мавжуд. Бундан ташқари, 2024 йилда Кiaʼнинг энг машҳур 4 та модели янгиланишларга эга бўлади. 

Яқин келажакда АDM Global компаниялар гуруҳи Кiaʼнинг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш ва ўз мавқейини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Бренд бозорда янги моделларни тақдим этишда ва мавжудларини янгилашда давом этиб, мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилашга эътибор қаратади.

Сайт | Instagram | Телеграмм | Телеграм-бот | Facebook

Телефон: + 99855−500−83−33

 
 

Мавзуга оид