15:50 / 17.01.2024
815

Испания Ўзбекистонда оқова сув тозалаш иншоотларини қуришга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Almar Water Solutions компанияси вице-президенти Аранча Менсиа Саета билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: «Дунё» АА

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Almar Water Solutions вице-президенти Аранча Менсиа Саета Ўзбекистонда оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва модернизация қилиш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларда компания ўз технологиялари ва сармоялари билан иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

- Almar Water Solutions компанияси Самарқанд шаҳрига йўлдош Ширин шаҳарчасида сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуришга тайёр, - деди у. - Лойиҳанинг молиявий масалалари компаниянинг ўз маблағлари ва халқаро молиявий институтлар кредитлари ҳисобига қопланади.

Дастлабки босқичда мазкур компанияси Ўзбекистон «Сувтаъминот» ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тариф нархларини келишишни режалаштирган. Ушбу жараёндан сўнг, томонлар ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича ўзаро келишув имзоланади.

Top