Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳри ва туманида 30 минг аҳоли хонадони ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ узатиш ҳажми ва ишончлилиги ортди
“Шейхонча” газ тақсимлаш станцияси Бухоро шаҳрига табиий газ етказиб беришни яхшилаш мақсадида 2018 йил ишга туширилган эди.
Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси хизмат кўрсатадиган бу иншоот айни пайтда Бухоро шаҳри ва вилоятидаги корхоналарга ҳам табиий газ етказиб беряпти.

Вилоят маркази ва унинг атрофида инфратузилманинг такомиллашуви ва саноат тармоқларининг кенгайиши натижасида энергияга бўлган эҳтиёж ортганини инобатга олган “Ўзтрансгаз” АЖ “Шейхонча” станциясини модернизация ва реконструкция қилди. Станцияда “Aksa Energi” электр станцияси учун яна 1 та қўшимча тармоқ қурилгани натижасида тармоқлар сони 3 та бўлди.

Бу билан унинг газ узатиш қуввати икки баробардан кўпроққа оширилди. Аҳолига ва саноат корхоналарига алоҳида тартибда бўлгани учун аҳолининг табиий газ таъминоти барқарорлиги кафолатланди чунки уларга “Шейхонча”дан узатиладиган табиий газ ҳажми ҳам 25% га оширилди.

Станцияда барча қулайликларга эга бўлган ва замонавий жиҳозланган бино қуриб битказилгани натижасида бу ерда ишлайдиган навбатчи операторларнинг ишлаши ҳамда дам олишлари учун ҳамма шароит яхшиланди. Атрофлари ободонлаштирилиб, иншоотнинг ташқи фасади ҳам замонавийлик касб этган жойга айлантирилди.