IMEI’ни ноқонуний ўзгартириш ва нусхалашга жавобгарлик белгиланди
Мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этганлар қарийб 7 млн сўмгача жаримага тортилади ҳамда қурилмалари мусодара қилинади.
19 январ куни президент томонидан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини (IMEI) ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартириш бўйича жавобгарликни белгиловчи модда киритилди.
Кодекснинг 155-3-моддаси билан IMEI кодни ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, шунингдек бу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 баробаридан (5,1 млн сўм) 20 баробаригача (6,8 млн сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш БҲМнинг 20 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридаги ҳар икки ҳолатда ҳуқуқбузарлик содир этилган қурилма мусодара қилинади. Мазкур ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
16:43 / 21.12.2024
Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
13:38 / 23.10.2024