Ўзбекистоннинг 7 та шаҳридa ўтказилган 22 январ ҳаво мониторингига кўра, Урганч шаҳри энг тоза ҳаволи шаҳар деб топилди.
![](https://storage.kun.uz/source/10/2SzGGPIS2Kc5f9j88NZVjyD9eERUfusT.jpeg)
Тошкент, Гулистон, Самарқанд, Нукус, Урганч, Термиз ва Жиззах шаҳарларидаги 22 январ ҳолатига кўра ҳаво сифати таҳлиллари маълум қилинди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, шаҳарларда ПМ2,5 заррачалари ва азот диоксиди меъёрдан ошиши кузатилган.
ПМ2.5 ифлослантирувчи заррачалари кўплиги бўйича 1-ўринда Термиз –103 мкг/м3, Тошкент – 76.3 мкг/м3, Жиззах –60.8 мкг/м3, Самарқанд – 29 мкг/м3 ва Урганч – 11.6 мкг/м3 турибди. Шаҳарларда ПМ10 ва бошқа моддалар меъёрдан ошмаган. Фақат Самарқанд шаҳрида азот диоксидининг ошиши – 0,081 мкг/м3 кузатилган.
Маълумот учун, ПМ10 – ҳаво таркибидаги майда қаттиқ зарралар бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти унинг меъёрини 500мкг/м3 деб белгилаган. ПМ2,5 эса энг кичик дисперс зарралар ҳисобланиб, унинг меъёрий кўрсаткичи 1 метр куб ҳаво таркибида 5 мкг/м3 гача деб олинган. Азот диоксиди учун меъёр – 0.06 мкг/м3 деб тан олинган.
Маълумот учун, Ўзгидромет атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини қуйидаги шаҳарларда ўрнатилган автоматик режимда ишловчи станциялар орқали мониторинг қилиб боради:
– Тошкент шаҳридаги 2 та станцияларда (Юнусобод тумани, Бодомзор йўли, 1-тор кўчаси 72, Ўзгидромет; Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, Халқлар дўстлиги майдони);
– Гулистон (Буюк келажак маҳалласи);
– Жиззах (Зилол маҳалласи Авлоний кўчаси, 2-уй);
– Нукус (Олмазор кўчаси, 223-уй);
– Урганч (Ж. Мангуберди кўчаси, 2-уй).
– Самарқанд (Самарқанд ш., Университет хиёбони кўчаси, 17);
– Термиз (Ат-Термизий кўчаси, Санъат саройи).