Тошкентда Кiа EV9 флагман моделининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Нархлар маълум бўлди
2024 йил 18 январ куни CАEх марказий кўргазмалар мажмуасида Кiанинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган Кiа EV9 флагман электр кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу моделнинг Ўзбекистон бозорида сотувлари бошлангани эълон қилинди.
Кiа EV9 таъсирчан SUV салоҳияти билан биргаликда қулайлик, динамика ва илғор технологиялар нуқтаи назаридан янгича стандартларни ўрнатмоқда. Кiаʼнинг премиум модели кенг жамоатчиликка футуристик услубдаги ёпиқ ижтимоий тадбир форматида тақдим этилди.
Юмшоқ ранглар ва инновацион декоратив элементлар, келажакда ғарқ бўлишлик ҳисларини вужудга келтирди. Ҳар бир тафсилот энг майда деталларигача пухта ўйланган эди, бу эса тадбир атмосферасига эксклюзивлик ҳиссини қўшиб, уни гўёки сирли воқеага айлантирди.
Диджиталлаштирилган тақдимот давомида Кiа EV9 флагман электр кроссоверининг барча хусусиятлари ёритилиб ўтилди. Маърузачи ушбу транспортнинг афзалликлари ҳақида батафсил тўхталиб, премиум тоифасига, экологик тозалигига, инновационлиги ҳамда юқори техник хусусиятларини таъкидлади.
Барча меҳмонлар автомобилларга яқинлашиш, уларни синчиклаб кўздан кечириш, ноёб лаҳзани суратга олиш, шунингдек, компания ходимларига қизиқтирган саволларни бериш имконига эга бўлди.
Кеча, меҳмонлар тақдимотдан олган таассуротларини муҳокама қилишлари, ҳис-туйғулари ва ҳайратлари билан ўртоқлашишлари мумкин нафис фуршет билан якунланди. Табриклар, табассумлар ва ёқимли суҳбатлар барчага бу оқшом нафақат инновациялар байрами экани, балки қизиқарли инсонлар билан ажойиб мулоқот имкони ҳам эканини эслатди.
EV9 – Кiаʼнинг E-GMP электр мобиллар учун универсал модулли платформасида ишлаб чиқилган уч қатор ўриндиқли энг йирик электр кроссовер моделидир. Унинг габарит ўлчамлари, узунлиги 5010 мм, кенглиги 1980 мм ва баландлиги 1780 ммни ташкил этади. Конструкторлар электромобилнинг асосий компоновка бўйича афзалликларини, жумладан, 3100 мм ғилдирак базаси (Кiа Моhaveʼдан кенгроқ) ва тортув батареяси ўрнатилган текис полни намойиш этди.
Ушбу тўлиқ ўлчамли кроссовер электрoмобил нафислигини ва SUVʼлар силуэтининг ноёб комбинациясидир. Дизайнининг афзалликлари EV9ʼни аэродинамик жиҳатдан самарадор қиладиган ўткир шакллар ва линиялардир, бу эса электромобиллар учун жуда муҳимдир. Кроссовернинг аэродинамик қаршилик коэффициенти атиги 0,28 ни ташкил этади, бу спорт автомобили билан солиштириш мумкин бўлган кўрсаткич.
Кiа EV9 барча йўловчилар учун юқори даражадаги қулайликни такдим этади.
Биринчи қатордаги ўриндиқлар тугмани бир босиш орқали “релаксация” режимига ўтказилиши мумкин, бу эса ҳайдовчи ва йўловчига аккумулятор қувватланаётганда дам олиш имконини беради. Кроссовернинг олти ўриндиқли версиясида иккинчи қаторда иситилувчи, вентиляция ва массаж тизимига эга ВИП ўриндиқлар ўрнатилади.
EV9 GT-Line моделида 14 карнайли ва Интелли Қ автоматик овозни созлаш тизимига эга Ҳи-Энд Меридиан Премиум Овоз тизими ўрнатилади.
Динамикаси ҳайдашда ёрқин таъсуротларни бахш этади.
EV9 GT-Line атиги 5,3 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, бу спорт моделлари динамикаси билан солиштириш мумкин бўлган кўрсаткичдир. 700 N•mʼга тенг таъсирчан айлантирувчи момент ҳайдовчига ишонч бағишлайди. Рейкали электр кучайтиргич моторига эга (R-MDPS схемаси) рул бошқарувининг замонавий конструкцияси бошқарилишда аниқликни таъминлайди, подвеска (олд – McPherson устунлари билан, орт – беш дастакли) ишончли барқарорликни ва ажойиб ҳайдаш қулайлигини таъминлайди.
Кiа EV9ʼнинг юқори сифатли техник тавсифлари, жумладан, етарли даражадаги йўл сатҳидан баландлик (177 ммдан кам эмас), қувватли айлантирувчи момент, тўлиқ привод ва ёмон йўл шароитида ҳайдалиш режимларини танлаш тизими, уни идеал, муросасиз SUVʼга айлантиради. Электр қувват қурилмаси Terrain Modeʼнинг турли режимларида (“Қор”, “Лой”, “Қум”) электр моторларининг тортишишини ҳар қандай вазиятда, қўзғaлишдан тортиб то максимал тезликка қадар, максимал самарадорлик билан бошқариш имконини беради. Тормоз тизимига эга оғирлиги 2,5 тоннагача ёки тормоз тизимига эга бўлмаса 900 кггача бўлган тиркамаларни буксировка қилиш имконияти – Кiа EV9ʼнинг яна бир афзаллиги ҳисобланади. “Прицеп” режимини ёқилганда, буксировка қилиш вақтида электромобилнинг юриш захирасидаги ўзгариш автоматик равишда ҳисобга олинади.
Кiа EV9 Ўзбекистон бозорида салоннинг етти ўриндиқли конфигурациясига эга GT-Line конфигурациясида ёки юқори қулайликка эга олти ўриндиқли конфигурацияда сотувга чиқарилади. EV9 GT-Line юқори қувватли юқори кучланишли литий-ионли тортувчи батареяси (99,9 кВт/соат, масофа заxираси – 497 км гача) ва ҳар бир ўқ учун алоҳида икки электр двигател билан жиҳозланади. Қувват қурилмасининг умумий қуввати 384 от кучига тенг, флагман электр кроссоверининг максимал тезлиги эса 200 км/соатни ташкил қилади.
Премиум тоифасидаги кроссовер уч комплектацияда тақдим этилади:
· Аir – нархи 999 900 000 сўмдан
· Earth – 1 179 900 000 сўм
· GT-Line – нархи 1 319 900 000 дан сўм
Автомобил ҳозирда фақат Тошкент шаҳридаги дилерлик марказларида тақдим этилмоқда, бироқ дистрибютор автомобилни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етказиб беришни режалаштирган.
Кiа EV9ʼнинг батафсил техник хусусиятлари ва афзалликлари ҳақида маълумотларни, расмий дилерлик марказларидан ёки +998555008333 телефони орқали ва kia.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook