Жаҳон | 16:20 / 02.02.2024
3517
3 дақиқада ўқилади

Unicom Distribution компаниясининг Sleepy бренди Тошкентдаги болалар соғломлаштириш марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Unicom Distribution компаниясининг Sleepy бренди Тошкентдаги болалар соғломлаштириш марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Unicom Distribution компанияси Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритувчи “Nazokat” болалар массаж маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди. 25 январ куни бўлиб ўтган тадбирда расмий ҳамкорлик ҳақидаги сертификат топширилди.

30 йиллик тажрибага эга Unicom Distribution компанияси ўз фаолияти мобайнида 20 дан ортиқ халқаро брендлар билан бирга ишлайди. Sleepy бренди билан ҳамкорликни эса 2016 йилдан бери давом эттириб келмоқда.

“Тошкент шаҳри бўйича 12 та болалар массаж марказларимиз бор, ўзим бўлажак остеопат шифокорман. 24 йилдан бери шу соҳадаман. Sleepy’ни танлашимга сабаб оналар болаларини массажга олиб келишганда уларнинг ҳар бир шикоятларини, маслаҳатларини сўраймиз. Суриштирганимизда Sleepy маҳсулотлари асосан пахта ва бамбукдан тайёрланган экан ва шунинг учун болаларга аллергия бермас экан”, - деди болалар массаж маркази раҳбари Назокат Мирқодирова.

Компания маркетинг бўлими раҳбари Элдор Қурбоновнинг таъкидлашича, бренд маҳсулотларини аҳолига тақдим этишдан мақсад – аҳоли саломатлиги учун ҳисса қўшиш:

“Компаниямиз 2016 йилнинг 2-чорагида Туркиянинг 1-рақамли гигиеник воситалари бўлган Sleepy брендининг эксклюзив дилерига айланди ва бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига олиб кирди. Ҳозирда Sleepy бренди остида болалар ва катталар тагликлари, гигиеник воситалар ва Ўзбекистонда ягона бўлган сиркали нам салфеткалар ишлаб чиқарилади. Бренднинг устун тарафи- маҳсулотлар тоза бамбукдан ва органик пахтадан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади.

Мақсадимиз – фақат маҳсулот сотиш эмас, балки Ўзбекистонга сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларни олиб кирган ҳолда ҳаёт сифатини ва инсонлар саломатлигини яхшилаш. Бу болалар саломатлиги учун муҳим бўлгани сабабли айнан шу маҳсулотларни олиб кирганмиз ва бунинг барчаси келажак авлод ва халқимиз учун”, - деди у.

Unicom Distribution 2023 йилда Тошкентда ўз ҳамкор компаниялар маҳсулотларини тақдим этувчи илк дўконни ишга туширди. 2024–2025-йилларда эса бу тармоқларни ривожлантириш мақсадида бутун Ўзбекистон бўйлаб франшиза бериш режалаштирилган.

Шунингдек, компания ўтган йилда бир қатор маркетплейслар, шу жумладан Uzum market вa Sello интернет дўконлари ҳамда болалар соғломлаштириш марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Мижозларга қулайлик яратиш ва ўз маҳсулотларини халқимиз хонадонларига тўғридан тўғри етказиб бериш учун Holdis интернет дўконини ишга тушириш режалаштирилган.

Unicom Distribution инстаграм : www.instagram.com/unicom_uzbekistan

Телефон: +998 78 113 92 00

Sleepy инстаграм: www.instagram.com/sleepy_uzbekistan

Телефон: +998 78 113 91 00

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш