Киевда Залужний истеъфосига қарши намойиш ва Химкида Z ҳарфи ҳосил қилган чанғичилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 717-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- The Economist Залужний Украина ҚК бош қўмондонлигидан истеъфога чиқарилишини «урушнинг янги босқичи» деб атади.
- Украина миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Олексий Данилов Белгород яқинида қулаган Ил-76 самолётида украиналик ҳарбий асирлар бўлмаганини айтди.
- Харкивда РФ дронлари ҳужуми оқибатида етти киши ҳалок бўлди, шундан уч нафари болалар. Одесса областига ҳужум оқибатида тўрт киши яраланган.
- The New York Times нашри ёзишича, янги етказмалар бўлмаса, Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун снарядлар март ойига қадар тугайди.
- Зеленский генерал-майор Анатолий Баргилевични Украина ҚК бош штаби бошлиғи этиб тайинлади.
- «Москва» крейсерида ҳалок бўлган матроснинг отаси айтишича, Тергов қўмитаси крейсер чўкиб кетиши бўйича жиноий ишни ёпган.
- Екатеринбургда ҳарбий мемориалга гул қўйиш акциясига келган беш киши ушланди. Москвадаги акцияда эса икки журналист қўлга олинган.
Киевда Валерий Залужний истеъфосига қарши намойиш
8 феврал куни Украина президенти Володимир Зеленский Украина ҚК бош қўмондони, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён украин армиясини бошқариб келган Валерий Залужнийни истеъфога чиқарди. Зеленский истеъфо сабабини очиқламаган — шунчаки украин армиясида «шошилинч ўзгартиришлар» талаб этилганини айтган. Залужний ўрнига қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский тайинланди. Зеленский уни «украинларнинг энг тажрибали қўмондони» деб атаган. 9 феврал куни Зеленский Залужнийни Украина Қаҳрамони унвони билан тақдирлади.
Президентнинг бош қўмондонни истеъфога чиқариш қарори барча украинлар томонидан ҳам маъқулланмаган. «Медуза»нинг Украина қуролли кучларидаги манбалари Залужний истеъфосига жуда салбий муносабат билдиришган.
Залужний ва Сирскийнинг қуролли кучлардаги ислоҳотларга ёндашув ва ҳарбий ҳаракатларни қандай олиб бориш бўйича ёндашувларидаги фарқ охиригача аниқ эмас: уларнинг иккиси ҳам урушнинг сўнгги йили давомидаги чиқишларида тахминан бир хил гапларни такрорлаган.
Россиянинг Харкивга зарбасидан кейин чиққан ёнғин
10 февралга ўтар кечаси Россия қўшини Shahed дронлари билан Харкив шаҳри Немишлянский районидаги нефт базага ҳужум уюштирди. Зарбадан кейин атрофга ёнилғи сизиб чиқиши оқибатида ёнғин бошланган ва бир неча кварталларни ёнғин қамраган.
Етти киши ёнғин қурбони бўлган. Уйлардан бирида Чугийив окрук прокуратураси Волчанск бўлими прокурори Олга Путятина ва унинг оиласи ҳалок бўлган — турмуш ўртоғи ва уч ўғли. Бошқа уйда 66 ёшли эркак ва унинг 65 ёшли рафиқаси ёнғин қурбонига айланган.
Сергей Шойгу дронлар ишлаб чиқариш заводида
Украин ҳарбийларининг Креминна яқинидаги ўрмонзордаги позициялари
Россиялик аскарлар асирлар алмашуви олдидан
Россия ва Украина 8 феврал куни навбатдаги асирлар алмашувини ўтказди — Украинага 100 нафар асир қайтарилди, Киев ҳам Москвага шунча одамни топширди. Бу 24 январ куни Белгород областида Ил-76 самолёти ҳалокатга учраганидан кейин Россия ва Украина ўртасида ўтказилган иккинчи алмашув бўлди.
Лимандаги вайронгарчилик
Лиман — оккупация остидаги Донецкдан тахминан 100 километр шимолда жойлашган стратегик муҳим шаҳар бўлиб, бу ерда йирик темирйўл тугуни бор. 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини Лиманни эгаллаб олганди — Украина ҚК уни ўша йил 1 октябрида ўз назоратига қайтаради. Шундан кейин Россия қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутиб келмоқда.
Лиман мэри Олександр Журавлёвга кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумига қадар шаҳарда 20 минг киши яшаган, 2023 йил декабр ойига келиб бу ерда 5400 га яқин киши қолганди. Журавлёвнинг сўзларига кўра, Лимандаги инфратузилманинг 90 фоизи шикастланган ёки тўлиқ яксон бўлган.
Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари
«Россия чанғи» пойгаси старти
10 феврал куни Россия шаҳарларида 1982 йилдан буён ўтказиб келинадиган «Россия чанғи» пойгаси ўтказилди. 2024 йилда югуриш Ленинград фашистлар қамалидан озод этилганининг 80 йиллигига бағишланди. Унда, ташкилотчилар баёнотига кўра, 500 мингдан ортиқ киши иштирок этган.
Чанғи пойгаларидан бири анъанавий тарзда Химкида бўлиб ўтган. Бу йил қатнашчилар стартда улкан Z ҳарфини ҳосил қилиб сафланишган.
Мавзуга оид
19:32
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
18:21 / 11.10.2024