Ўзбекистон | 18:17 / 18.02.2024
14284
3 дақиқада ўқилади

19 феврал куни ҳам баъзи жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 19 феврал, душанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи 0...+2 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –11...–16 даража; Хоразм вилоятида –6...–11 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –3...+2 даража; чўл ҳудудларда кечаси –11...–16 даража, кундузи –2...–7 даража бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади,. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи –3...+2 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –8...–13 даража, кундузи –4...+9 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид