Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида Владимир Путин билан учрашди
Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
21 феврал куни Россиянинг Қозон шаҳрига амалий ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Россия президентини спортнинг анъанавий ва виртуал турларини ўзида мужассам этган «Келажак ўйинлари» биринчи халқаро мусобақаси ўтказилаётгани билан самимий қутлади.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, ўтган йил 5-7 октябр кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим, тиббиёт форумлари, қатор бошқа ишбилармонлик ва маданият тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди. Ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026