Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Zenbook Duo 2024 йилда ультрабукларнинг барча имкониятлари самарадорлигини икки баравар юқорига чиқаришни таклиф қилади
Янги маҳсулот бир хил даражада юқори сифатли иккита дисплейга эга, улардан фойдаланиш учун кўп имкониятлар, қулай клавиатура, самарали совутиш имкониятига эга кучли компонентлар ва мураккаб ультрабук дизайни мавжуд.
ASUS профессионал фойдаланувчилар учун илғор функцияларга эга инновацион Zenbook Duo 2024 номли йил моделини тақдим этди. Янги маҳсулот иккита тўлиқ ўлчамли 14 дюймли OLED-дисплейнинг мавжудлиги билан ажралиб туради, улар фойдаланиш учун янги имкониятларни очиб беради, СИ иловалари учун оптималлаштирилган Intel Core Ultra 9 процессори, ноутбукнинг юқори унумдорлиги учун масъулдир ва узоқ вақт хизмат қиладиган 75 Вт қувватли аккумуляторга эга.
Ультрабук, шунингдек, қулай олинадиган клавиатура, интерфейсларнинг тўлиқ тўплами, шовқинни камайтирувчи интеллектуал тизим ва harman/kardon аудиотизими, шунингдек, ҳарбий ишончлилик стандарти бўйича ҳимояланган юпқа корпус билан жиҳозланган.

Zenbook Duo тарихи
Zenbook Duo инновацион ноутбуклари линияси 2018 йилда, тачпад ўрнига ScreenPad экранли биринчи модель тақдим этилганда чиқарила бошланган. Концепция корпуснинг бутун кенглиги бўйлаб, баландлиги қисқартирилган ScreenPad Plus дисплейини олган. Энди 2024 йил янгилиги ҳисобланувчи ушбу қурилма ҳар бири 14 дюймли иккита бир хил OLED экранлар билан жиҳозланган.

Ечиб олинадиган клавиатура ва созланадиган таг қисм ажойиб мослашувчанликни таъминлайди, бу сизга экран янада қулай бўлиши ва кўп вазифаларни бажариш учун турли иш шароитларида экранларингизни вертикал ёки горизонталь жойлаштириш имконини беради. Концептуал жиҳатдан янги маҳсулот эгилувчан OLED экранга эга инновацион Zenbook Fold`га яқин, бироқ ундан ҳам катта имкониятларни тақдим этади.

Иккита экран – икки баробар кўпроқ имкониятлар
Янги Zenbook Duo иккита бир хил илғор – ASUS Lumina OLED дисплейга эга. Улар кенгайтирилган рангларнинг аниқлиги, тасвирни ақлли созлашлари ва фотосуратлар ва видеоларни қайта ишлаш жараёнида иммерсив медиа истеъмоли тажрибаси ҳамда профессионал сифатдаги рангли дисплейнинг яхшиланган имкониятлари билан ажралиб туради.

Ультрабукдаги OLED дисплейлари LCD дисплейларга қараганда 70% камроқ зарарли кўк нур чиқаради. Бунинг ёрдамида янги Zenbook Duo билан ишлаш фойдаланувчининг кўзлари учун қулайроқ бўлади. Бундан ташқари, қурилма экранлари болаларнинг кўриш қобилияти учун хавфсизроқ дейиш мумкин.

Янги Duo`даги ҳар бир сенсорли дисплей 1920х1080 ўлчамга эга бўлиб, улардан фойдаланганда юқори даражадаги тафсилотларни таъминлайди. 120 Гц гача бўлган тасвирни янгилаш тезлиги ва 0,2 мс қисқа жавоб вақти фойдаланувчи учун қулай ўйин ва иловаларни муаммосиз очиш учун янги имкониятларни беради. Бундан ташқари, ультрабук экранлари 500 сд/м2 энг юқори ёрқинлиги билан фахрланади, бу уларни ҳатто очиқ ҳавода ҳам ишлатиш учун қулай қилади.

Ҳамма учун қулай
Иккита катта дисплей туфайли янги Zenbook Duo (2024) фойдаланувчига турли хил янги шароитларда ишлаш имкониятини тақдим этади. Ноутбукнинг стандарт режимидан ташқари, клавиатура қўшимча дисплейнинг тепасида жойлашганида, янги маҳсулот сенсорли экранларда бир нечта одамлар билан ҳамкорлик қилиш учун очиқ ҳолатда ишлатилиши мумкин.

«Стол компьютери» режими ҳам мавжуд бўлиб, унда иккита экран вертикал равишда жойлаштирилади ва фойдаланувчи олдида диагонали 50 см бўлган экраннинг бирлаштирилган иш майдони ҳосил бўлади. Агар ёнингизда уланадиган клавиатура бўлмаган тақдирда, қўлда ультрабукни “Виртуал клавиатурали ноутбук” режимида ишлатиш мумкин, бунда иккинчи дисплейда ёзиш тугмачалари ва уларнинг устидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилади.
Эгасининг маҳсулдорлигини энг юқори даражага кўтарган ҳолда, экранлар бир-бирининг устига жойлашган Dual Screens and Keyboard режими қўшимча мониторга бўлган эҳтиёжни бутунлай йўқ қилиши мумкин. Яъни, янги Zenbook Duo билан сиз фойдали иш жойига эга бўлиш орқали монитор сотиб олиш эҳтиёжидан халос бўлишингиз мумкин.

Самарали совутиш тизимига эга кучли аппарат
Zenbook Duo 2024 LPDDR5х форматдаги 32 ГБ оператив хотирага эга Intel Core Ultra 9 процессори ва 2 ТБ гача сиғимга эга юқори тезликдаги PCIe 4.0 SSD билан жиҳозланган. Ультрабук процессори СИ иловалари учун оптималлаштирилган бўлиб, 16 ядро ва 35 ваттгача иссиқлик қувватига эга. Шунингдек, у СИ тезлаткичидан фойдаланади, бу қурилма аккумуляторининг ишлаш муддатини бир ярим баробаргача оширади.
Процессордан юқори кучни талаб қиладиган вазифаларда қулай ишлаш учун янги Zenbook Duo ўрнатилган самарали ASUS IceCool совутиш тизими мавжуд. У асосий плата ва OLED панели ўртасида қўшимча иссиқлик тарқатувчи ва тизимнинг иссиқлик қувватини 35 Вт га оширадиган иссиқлик ажратгичини ўз ичига олади.
Юпқа корпус
Янги ASUS Zenbook Duo ўзининг бўлажак эгаларини қалинлиги атиги 19,9 мм ва оғирлиги 1,65 кг бўлган ихчам корпус билан мамнун қилади ва қулай иш шароитини таклиф қилади.

ASUS Zenbook Duo (2024) ни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: nout.uz`дан харид қилиш мумкин.
Ўйнанг, ўрганинг, совринларни ютиб олинг!
Янги ASUS Zenbook Duo 2024 сотуви МДҲ мамлакатларида бошланиши муносабати билан «ASUS саргузаштлари» интерактив ўйинида совринга ноутбук қўйилган ютуқли ўйинни бошлаяпмиз. Иштирокчилар турли тўсиқларни енгиб ўтиб, ўз маҳоратини ривожлантирадиган қахрамонни бошқаришлари керак бўлади. Ҳар бир даражадаги ўйин элементлари флагман янги қурилмасининг турли функциялари ва хусусиятларини акс эттиради.
2024 йил 11 мартдан 15 апрелга қадар бўлган даврда ҳар бир босқичда ғолиблар Microsoft 365 фаоллаштириш кодларини олишади, якуний ўйинда эса иштирокчиларни бош соврин – Zenbook Duo 2024 ноутбуки кутмоқда. Босқичлар натижалари ASUS CIS ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
«ASUS саргузаштлари» — ўйин, таълим ва кўнгилочар элементларни бирлаштириб, ASUS Zenbook ноутбукларида мужассам бўлган сўнгги технологияларни кашф этишнинг қизиқарли усули.

Реклама ҳуқуқлари асосида.