Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган халқаро аэропорти модернизация қилинади
Аэропорт йўловчи терминали қуввати соатига минг нафарга етказилади. Шунингдек, юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари ҳам қурилади. Махсус сервис техникалари парки янгиланиб, исталган турдаги самолётларни қабул қилиш имконияти яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Юк терминали тадбиркорлик, экспорт ва транзит салоҳиятини оширади.
Шу билан бирга, махсус сервис техникалари парки янгиланади. Бу исталган турдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини яратади.
“Давлатимиз раҳбари аэропортнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳаллий ва халқаро рейсларни кўпайтириш, логистика имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Чипталар нархини аҳолига қулай қилиш асосий вазифа этиб қўйилди”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2023 йил 1 сентябр куни Uzbekistan Airports Наманган халқаро аэропорти терминалининг 1-босқич реконструкция ишлари якунлангани ҳақида хабар берганди.
Ўшанда фойдаланишга топширилган учиб келиш залида йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг умумий майдони 720 квадрат метрдан 1756 квадрат метргача оширилгани, бу билан терминалнинг ўтказиш қобилияти 3 бараварга ошиб, энг тиғиз вақтда 300 йўловчига хизмат кўрсата олиш имкониятига эга бўлгани хабар қилинганди.
- Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024