Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин — Жаҳон банки
Жаҳон банки Ўзбекистонда гендер тенглиги билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисоботни тақдим этди.
Агар аёллар Ўзбекистон иқтисодий ҳаётида эркаклар билан тенг иштирок эта олса, мамлакат ялпи миллий даромади тахминан 29 фоизга ошиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки экспертлари томонидан тайёрланган «Ўзбекистон: мамлакатдаги гендер ҳолатни баҳолаш» ҳисоботида айтилган.
Қайд қилинишича, ушбу фойдаланилмаган иқтисодий салоҳият 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин.
«Ўзбекистон: мамлакатдаги гендер ҳолатини баҳолаш» ҳисоботида гендер тенглигининг асосий йўналишлари, жумладан, аёлларнинг иқтисодий фаолият ва имкониятлар, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларига эътибор қаратилган. Шунингдек, унда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, никоҳ ва ажрашиш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки билан боғлиқ вазият ўрганилади. Бундан ташқари, ҳисоботда Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги тасаввурга таъсир кўрсатадиган хатти-ҳаракатларига оид ижтимоий меъёрлар ва кутилмалар таҳлил қилинади.
Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш учун муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этишди. Бироқ, тегишли чора-тадбирларнинг самарали ижроси ҳозирча етарлича таъминланмагани таъкидланди.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда гендер тенгсизлиги турли соҳаларда, жумладан, меҳнат бозорига кириш, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги тасаввурлар ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларида намоён бўлмоқда.
Ушбу муаммоларга ечим топиш давлат ва жамият иштирокида комплекс ва мувофиқлаштирилган ёндашувни, жумладан, қонунчиликни янада такомиллаштириш, тегишли давлат ва жамоат институтларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хабардорлигини ошириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:20 / 03.01.2025
Камбағал давлатларга кўмак бериш Жаҳон банки учун қийинлашиб бормоқда
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
07:54 / 23.11.2024