Iteca Exhibitions 2024-йилни Ўзбекистоннинг бутун кўргазма саноати учун ажойиб ютуқлар билан якунланди: 113 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб этган 20 та кўргазма, 14 та форум ва семинарлар ўтказилди. Бу сўнгги ўн йилликдаги ташрифларнинг энг юқори кўрсаткичи ва ўтган йилга нисбатан 8 мингга кўп.

Тадбирларда 57 мамлакатдан 4517 компания ва бренд, 141 спикер, 2515 делегат иштирок этди. Ташриф буюрувчилар географияси ҳам ўсди - 81 мамлакатдан 13 894 нафар хорижий мутахассис бозорни ўрганиш, ҳамкорлар топиш, шартномалар тузиш, ўзларини тақдим этиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

Анъанавий тарзда тадбирлар иқтисодиётнинг стратегик йўналишларини, жумладан қурилиш, озиқ-овқат саноати, соғлиқни сақлаш, нефт ва газ, энергетика, транспорт, тўқимачилик машинасозлиги, кимё, машинасозликни ўз ичига қамраб олди.

Кўргазмаларнинг умумий майдони 46 минг квадрат метрдан ошди, уларнинг ярмидан кўпи маҳаллий экспортчилар маҳсулотларига тўғри келди. Ўтган йилга нисбатан экспортчиларнинг кўргазмалардаги улуши 27 фоизга ошди. Ушбу рақамлар экспозициялар кўламини ва Iteca Exhibitionsнинг миллий брендларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон бозорига янги ўйинчиларни жалб қилиш, рақобатни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини намойиш этади.

Қизиқарли факт: бу йилги кўргазмаларда энг кўп иштирок этган мамлакатлар бешлиги мос равишда Хитой, Ўзбекистон, Россия, Туркия ва Германияни ўз ичига қамраб олди. Кўргазмалардан сўнг ўтказилган сўровларга кўра, 2024-йил янги иштирокчилар сони билан ҳам диққатга сазовордир - 40 фоиз. Улардан баъзилари учун Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти билан танишиш айнан Iteca Exhibitions ихтисослаштирилган лойиҳаларида иштирок этишдан бошланди.

Ташриф буюрувчилар орасида юқоридаги соҳаларнинг асосий вакиллари, шу жумладан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилувчиларнинг ўртача 83,5 фоизи ва республиканинг савдо кун тартибини шакллантирувчиларни ташкил этади.