Уруш ва пандемия туфайли ИҲТТ давлатларининг ёрдами учдан бир қисмга ошди
2023 йилда ИҲТТ давлатларининг ривожланаётган мамлакатларга жами ёрдами 223,7 миллиард долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан учдан бир қисмга кўп. 2022 йилда бу кўрсаткич 211 миллиард долларни ташкил қилган.
2023 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатлари ривожланаётган давлатларга аввалгидан кўра кўпроқ ёрдам кўрсатди. Тўловларнинг умумий миқдори 223,7 миллиард долларга етди. ИҲТТ 11 апрел, пайшанба куни Парижда тегишли ҳисоботни эълон қилди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 211 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Беш йил ичида ёрдам ҳажми учдан бир қисмга ошди
2023 йилда ёрдам ҳажми 2019 йилга нисбатан учдан бир кўп бўлди. Бу ўсиш пандемия туфайли қўшимча тўловлар, шунингдек, Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсда ҳужуми билан боғлиқ.
Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишнинг секинлашиши туфайли жабр кўрмоқда, иқлим ўзгариши, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизлик чуқурлашиши эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда, деди ИҲТТ бош котиби Матиас Корман. Шунинг учун, деди у, энг заиф мамлакатларга ёрдамни давом эттириш керак.
Германия ва АҚШ - энг йирик донорлар қаторида
АҚШ, Германия, Япония, Британия ва Франция энг йирик донорлар бўлиб қолмоқда. «Донор давлатлар кетма-кет бешинчи йил рекорд даражада халқаро ёрдам кўрсатмоқда», - дея таъкидлаб ўтди ИҲТТ раҳбари.
ИҲТТ таркибига демократия ва бозор иқтисодиётига содиқ 38 та давлат киради.
Мавзуга оид
15:19 / 15.11.2024
Саноати ривожланган мамлакатларга миграция даражаси янги чўққига чиқди
13:00 / 19.10.2024
Ғазога 3 ой ичида биринчи марта ҳаводан гуманитар ёрдам ташланди
08:20 / 19.09.2024
Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди
08:30 / 11.09.2024