Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, агентликнинг Россия Федерациясидаги вакиллари Удмуртия Республикасидаги “Эплас”, “Комос Групп” ва Тюмендаги “Сибур” корхоналари раҳбарияти ва у ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашувлар ўтказди.

Агентликнинг Екатеринбургдаги вакили, Тоболск шаҳар ҳокимияти, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва ҳудуддаги йирик иш берувчилар ўртасида учрашув ўтказилди. 

Санкт-Петербург ҳамда Воронежда мураккаб вазиятда қолган юртдошларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.