19:00 / 19.04.2024
6748
Реклама

Тошкент марказида InfinBANK’нинг янги офиси очилди

Фото: InfinBANK

18 апрел куни InfinBANK пойтахт марказида ўзининг янги замонавий ва функционал офисини очди. Бу янги офис, мижозлар ва ходимлар учун махсус қурилган, ҳар бир қаватда алоҳида ўзига хос дизайн ва имкониятлар билан жиҳозланган. Банкнинг янги биноси барча учун қулай манзилда – Мустақиллик 17Б уйда жойлашган.

Янги офиснинг биринчи қаватида жойлашган операцион маркази, мижозларга юридик ва жисмоний шахслар учун хизмат кўрсатиш бўйича янгиланган шарт-шароитларни тақдим этади. Бинонинг ҳар бир қаватида ходимлар ва мижозлар учун қулайликларни таъминловчи махсус бурчаклар мавжуд.

Бу ерда иш муҳити бутунлай янгича кўринишда кашф этилган бўлиб, офиснинг ички дизайни Open Space концепцияси асосида қайта лойиҳаланди. Бу ёндашув ходимларга осон мулоқот қилиш, ғоялар ва фикрлар алмашинуви учун қулай муҳит яратади. Бу тизим, шунингдек, раҳбарият ва ходимлар ўртасида очиқ ва самарали алоқа ўрнатиш имконини беради.

Офиснинг расмий очилиш маросимида InfinBANK раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди. Улар офис имкониятлари билан таништирилди ва ўз саволларига жавоб олишди.Тадбир давомида банк раҳбарияти, жумладан бошқаруви раиси Олга Нуманова, янги офиснинг банк секторида янгича хизматлар тақдим этишдаги аҳамияти ва банкнинг келажакдаги режалари ҳақида маълумот беришди.

“InfinBANK’нинг янги биносини лойиҳалаш ва қуриш учун кўп вақт керак бўлди. Биз ҳамма нарсани энг майда деталларигача ўйладик. Бунда бизнинг асосий вазифамиз мижозлар ва ходимларнинг қулайлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш эди. Айни дамда бизнинг янги офисимиз банк сектори учун қизиқарли ва янгича хизматлар — мижозлар учун кутиш жойлари, ходимлар учун Open Space тизимини тақдим этади”, — деди InfinBANK бошқаруви раиси Олга Нуманова.

Бинонинг биринчи қаватида банкнинг операцион маркази жойлашган. Қават икки қисмга — юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимларига бўлинган. Бинонинг иккинчи қаватида InfinBANK бош офиси ва бешинчи қаватда барча зарур ашёлар билан жиҳозланган кенг мажлис заллари мавжуд бўлган раҳбарият хонаси жойлашган.

Олтинчи қават эса, албатта, барча банк ходимлари учун севимли жойга айланади. Чунки бу ерда шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган катта ресторан мавжуд. Шунингдек, ходимлар танаффус пайтида очиқ осмон остидаги кенг айвонда дам олишлари мумкин. Ҳар бир қаватда ходимлар учун хизмат кўрсатувчи қаҳвахона бор.

InfinBANK 22 апрелдан бошлаб янги олти қаватли бинода ўз мижозлари учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

Реклама

Мавзуга оид
Top