Ўзбекистон | 10:00 / 24.04.2024
13611
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Сирдарё вилоятидаги Asaka Motors автозаводида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Hyundai Palisade

“Asaka Motors International” компанияси ва дунёдаги етакчи авто ишлаб чиқарувчилардан бири – “Hyundai Motor Company” Сирдарё вилоятидаги автомобиль заводида Hyundai бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Ўзбекистон автомобиль бозорида ўсиб бораётган рақобат шароитида бозор талабини аниқлаш мақсадида томонлар лойиҳани икки босқичда амалга оширишга келишиб олдилар.

Hyundai Palisade

Биринчи босқич доирасида Elantra, Tucson, Sonata, Santa Fe, Palisade ва Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ, ушбу босқичнинг бошланиши 2024 йил май ойига режалаштирилган.

Бундан ташқари, томонлар 2024 йил охирига қадар кавшарлаш, бўяш ва йиғиш технологик жараёнлари бўйича ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган режалаштириш ишларини якунлашга келишиб олдилар. Ушбу босқич доирасида, шунингдек, автокомпонентлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, жумладан, Сирдарё вилояти ҳудудида бутловчи деталлар ишлаб чиқариш бўйича кластер қуриш кўзда тутилган. Ушбу кластернинг завод яқинида жойлашиши компанияга бутловчи деталлар логистикаси билан боғлиқ харажатлар ва вақтни қисқартириш имконини беради.

Hyundai Elantra

“Asaka Motors International” компаниясида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотишни дилерлик ва сервис тармоқларини ривожлантириш билан шуғулланадиган “Hyundai Auto Asia” МЧЖ ҚК амалга оширади.

Hyundai Elantra

Ушбу лойиҳани амалга ошириш маҳаллий истеъмолчилар учун ҳаммабоп бўлган товар номенклатурасини диверсификациялаш орқали Ўзбекистон автомобиль бозорида рақобатни кучайтириш имконини беради.

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид