Ўзбекистон | 10:00 / 24.04.2024
2582
6 дақиқада ўқилади
Реклама

“SOUVENIR” МЧЖ – Ўзбекистондаги кумушни қайта ишлаш заводи ҳақида

Совға бизнеси, маданият ва тадбиркорликни бирлаштирадиган ноёб соҳадир. 2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш имкониятининг берилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш имконини яратди. Шунга асосан 2019 йилда, Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан сувенирлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Souvenir” масъулияти чекланган жамияти корхонаси очилгани муносабати билан биргаликда, қимматбаҳо металл ихлосмандлари учун ҳам ёрқин йил бўлди. “Souvenir” МЧЖ эсдалик совғалари билан бир қаторда “Ashurov Argenti” савдо белгиси (яъни бренди) остида кумуш ошхона жиҳозларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Бугунги кунда “Souvenir” МЧЖ кумушдан ясалган ошхона жиҳозларини ишлаб чиқарувчи сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё миқёсида ягона ишлаб чиқарувчи ҳисобланади десак ҳам адашмаган бўламиз.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ва имкониятлари

Завод хомашёни харид қилиш ва қайта ишлашдан тортиб, якуний маҳсулотни қадоқлашгача бўлган ишлаб чиқариш жараёни учун керакли бўлган турли хил Европа ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган. Бугунги кунда завод йилига 3 тоннадан ортиқ кумушни қайта ишлаш имкониятига эга.

Кумушни қайта ишлаш қандай амалга оширилади?

Корхона энг юқори софликдаги (999,9 проба) кумушни Ўзбекистондаги йирик тоғ-металлургия заводларидан сотиб олади. Заводда кумуш эҳтиёткорлик билан қайта ишланади. Соф 999 кумуш юмшоқ бўлгани туфайли, кейинги босқичларда у қайта ишланиб бардошли 925 кумушга ёки Европа мамлакатларида кенг тарқалган "стерлинг кумушга" айлантирилади.

Ишлаб чиқариш жараёнида ҳар бир босқич ўз соҳасининг етакчи ишчилари жамоаси томонидан таъминланади. Кумуш ишлаб чиқариш учун 50 дан ортиқ юқори малакали мутахассислар раҳбарлигида замонавий ускуналарда қайта ишланади.

Корхона ўз амалиётини ишга туширишидан аввал, Ўзбекистондаги энг яхши мутахассислар орасидан заргарларни, ҳунармандларни, қуювчиларни, муҳандисларни ва сайқал берувчиларни синчковлик билан танлаб ишга жалб қилган.

Бундан ташқари, италиялик ҳамкорлар билан заводда ихтисослаштирилган ўқув курслари ташкил этилган. Ходимларда, айниқса, кумушсозликнинг нозик маҳоратини оширишда бундай тадбирлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Маҳсулотлар: нафислик, ҳашамат ва сифат уйғунлиги

“Ashurov Argenti” бренди маҳсулотлари софлиги 925 бўлган кумушдан тайёрланган бўлиб, бу ошхона жиҳозлари ҳашаматли ва нафис кўринишга эгадир. Ҳар бир маҳсулот вазни, ўлчами ва дизайни бўйича ўта аниқлик билан ишлаб чиқарилади. Ўз навбатида бу кумуш жиҳозларидан фойдаланганда қулайлигини таъминлайди. Ошхона жиҳозлар ассортименти жуда турли ва хилма-хил бўлиб, 40 дан ортиқ жиҳозларини ўз ичига олади.

Йирик истеъмолчилар доираси – эсдаликларнинг катта танлови

“Ashurov Argenti” бренди маҳсулотлари жуда хилма-хил ва кўп қиррали бўлгани туфайли, потенциал истеъмолчиларнинг доираси ҳам катта. Шу туфайли бренд маҳсулотлари ҳар қандай сегмент учун тўғри келади. Аввало бу маҳсулотларни истеъмолчилар ўзлари ҳар кун ишлатиш учун харид қилишади. Бундан ташқари, ажойиб ва ​​эсда қоларли совға сифатида юбилей, туғилган кунлар, тўйлар ва бошқа байрамлар, муҳим тадбирлар учун совға сифатида харид қилинади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай танланган маҳсулот мижознинг ихтиёрига кўра, ўзларининг исмларини вензел ёки монограмма шаклида гравировка қилдириш имкони мавжуд. Бу эса совғани чинакамига бетакрор қилиб, унга алоҳида меҳр ва эътиборнинг бир қисмини қўшади.

Чакана савдодан ташқари, бошқа сегментда меҳмонхоналар, корпоратив тадбирлар ва бошқалар каби мижозлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Маҳсулотлар ассортименти нафақат индивидуал ошхона жиҳозларини, балки истеъмолчининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, турли хил конфигурациялик тайёр тўпламларни ва эсдалик совғалари, яъни, сувинерлар ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади.  

Унутилмас эсдалик совғалари

"Souvenir" МЧЖ бренди остида қимматбаҳо металлардан турли хил эсдалик буюмлари, яъни тарихий обидалар, корпоратив ва бошқа сувенир маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади. Бу йўналишда нафақат тайёр маҳсулотлар, балки мижознинг таклиф ва ғояларини инобатга олган ҳолда юқори сифатли бўлган ҳақиқий ноёб ва такрорланмас эсдалик маҳсулотини яратиш имконияти ҳам мавжуд. 

Кўпроқ маҳсулотлар ва кенгроқ имкониятлар – компания келажаги ҳақида

Компания келажакда қўшимча кумуш аксессуарлар тайёрлашни ўз режасига киритган ва ўз ассортиментини кенгайтириш устида фаол ишламоқда. Бундан ташқари, ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондан ташқарида ҳам ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда.

Телефон:  +998(71)205-0700, +998(95)105-0700

WhatsApp/Телеграм:+998(95)105-0700 / @souveniruzb 

Веб сайт: www.souvenir-uz.com, www.ashurov.uz 

Instagram: @souvenir_argenti, @ashurov_argenti 

Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100092713374631

Реклама ҳуқуқи асосида