Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«БМТ аёллар» тузилмаси Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш сайъ-ҳаракатларига юқори баҳо берди
Ташкилот Ўзбекистон билан аёллар ва қизларнинг фаровонлиги йўлида ҳамкорликни давом эттиришга интилишини таъкидлади.
Фото: undp
«БМТ аёллар» тузилмасининг Ўзбекистон бўйича вакили Жерен Гувен Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда гендер тенглиги ҳамда аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги сайъ-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
«Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда гендер тенглиги ҳамда аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги садоқати учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Осиё аёллар форумининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан мувофиқлаштирилгани таҳсинга лойиқ, бу унинг минтақада гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш борасидаги етакчилигини кўрсатмоқда. Биз Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш борасидаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан қайд этамиз, бу эса янада инклюзив ва тенг ҳуқуқли жамият яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. БМТ Аёллар ташкилоти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тўлиқ содиқ қолади ва биз Осиё аёллар форумига техник кўмак кўрсатганимиздан фахрланамиз», деди Гувен хоним.
Унинг сўзларига кўра, «БМТ Аёллар» ташкилоти Ўзбекистон билан аёллар ва қизларнинг фаровонлиги йўлида ҳамкорликни давом эттиришга интилади ва мамлакат билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026