08:55 / 17.05.2024
9977
Реклама

«2024 Beijing International Automotive Exhibition»: GWM HAVAL брендига мансуб янги автомобиллар моделлари

2024 йилнинг 25 апрел кунидан 30 апрел кунигача Пекин шаҳрида (ХХР) муҳташам «2024 Beijing International Automotive Exhibition» кўргазмаси ва «2024 GWM Global Conference» конференцияси ўтказилиб, унда HAVAL (GREAT WALL MOTOR) автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютери бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари иштирок этдилар. Ушбу кенг кўламли тадбирлар доирасида Great Wall Motor (GWM) компанияси HAVAL, TANK, POER, WEY, ORA брендларига мансуб автомобилларни намойиш этди.

Фото: GWM HAVAL

«2024 Beijing International Automotive Exhibition» кўргазмасида Great Wall Motor компанияси ўзининг доимий ривожланиши ва глобал мавжудлигини намойиш этди. Тадбирда бренднинг бешта асосий линияларидан ўнлаб янги ва янгиланган, шу жумладан, HAVAL H6 ва H9, TANK 700 Hi4-T, WEY 80 Intelligent Edition, ORA 03 ва ҳоказо автомобиллар намойиш этилди. Маҳсулотларнинг кенг ассортименти ва автомобилларнинг кучли техник хусусиятлари бренднинг кучини яққол намойиш қилди.

HAVAL H6 кроссоверининг базавий версияларида 7 босқичли роботлаштирилган узатмалар қутиси билан уйғунликда ишловчи 184 от кучига эга бўлган 1,5-литрли турболанган двигател ўрнатилади. Жиҳозланишга 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панели, 14,6 дюймли экранли Qualcomm Snapdragon 8155 асосидаги мултимедиа тизими, панорамик люкли том, айланасига кўриш тизими, 6 динамикли аудио тизими ва электр созламаларга эга ҳайдовчи ўриндиғи киради. HAVAL H6’нинг тўлиқ двигателли версиясида 2,0 литрли 238 от кучига эга двигател ва 9 босқичли роботлаштирилган узатмалар қутиси билан бирга қўшимча равишда адаптив круиз-назорат, проецион экран, олд ўриндиқларнинг иситилиши ва шамоллатилиши, йўловчи ўриндиғи электр созланиши ва юкхона эшигининг электр приводи, шунингдек, турли хил ҳайдовчига фаол ёрдам тизимлари таклиф этилади.

Янги HAVAL H9 дизелли двигателлар иҳлосмандлари учун, 2,0Т+8АТ бензинли двигателга қўшимча равишда 2,4Т+9АТ дизелли қувват агрегатига эга бўлди. Бензинли версиянинг максимал қуввати 165 кВт.га, дизеллисиники эса 137 кВт.га тенг. Юқорига чиқиш ва юқоридан тушиш бурчакларининг орттирилиши, буксировкалаш малакаси, дифференциалларнинг уч блокировкаси ва иккинчи авлодга мансуб бошқарув тизими ўрнатилганлиги натижасида йўл танламаслик характеристикалари яхшиланган. Янги авлодга мансуб бўлган HAVAL H9’нинг интерери ёшларбоб услубда яратилган. Уч спицали мултирул, 14,6 дюймли мултимедиа дисплейи мавжуд ва иқлим тизими янгича услубда экран остига жойластирилган. Жиҳозланишига, двигателни тугма орқали ишга туширилиши, смартфон орқали масофадан туриб кириш, панорамик камералар ва бошқа замонавий тизимлар киритилган.

TANK 700 Hi4-T – бу «Хитой учун инновацион бўлган ва жаҳон бозорида камдан-кам учрайдиган» гибрид қувват қурилмаси билан жиҳозланган йўлтанламас автомобилдир. Тўлиқ приводни таъминловчи иккита электр мотор ва 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан бойитилган турболанган 3 литрли двигател қувват қурилмасининг юраги ҳисобланади. 100 км/соат тезликка етишиш вақти атиги 5 сонияга тенг, гибрид режимдаги ёқилғи сарфи 100 кмга 2,97 литрни зарядсизланган тортиш батареяси режимида эса 100 кмга 10,9 литр ташкил қилади. TANK 700 Hi4-T ташқаридан жиддий кўринишга эга, ичкарисида эса қимматбаҳо безак материаллар ишлатилиши ва энг майда деталларгача бўлган эътибор акс этган ҳашамат муҳити ҳукмрондир. Биринчи ва иккинчи қатор ўриндиқлари (улкан ўлчамларга эга бўлишига қарамай, қатъий равишда беш ўринли автомобилдир) иситилиш, вентиляция ва массаж функциялари билан жиҳозланган. Орқа ўриндиқларни бошқариш учун тирсак таянчига ўрнатилган пулт мавжуд. Иқлим-назорати уч зонали, Harman Kardon акустик тизими эса 16 динамик билан жиҳозланган.

POER – пикаплар бўйича Хитой бозоридаги етакчи бренддир. 2024 йилнинг апрел ойида Great Wall Pickup компанияси бутун дунё бўйлаб 18 069 та пикап сотилганлигини эълон қилди, хусусан, 4 979 та бирлик чет элда сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,6 фоизга кўпдир. Хитойнинг ички бозоридаги сотувлар улуши деярли 50 фоизни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, Хитойда сотиладиган ҳар иккинчи пикап бу Great Wall Motor (GWM)нинг пикапидир. Жорий йилнинг апрел ойида Great Wall Poer пикапларининг дунё бўйлаб сотувлари ҳажми 14 231 POER бирлигини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга кўпайган. Сўнгги 43 ой ичида сотилган POER`ларнинг сони 10 000 донадан ошди. GWM 26 йил давомида пикаплар сотуви бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Дунё бўйлаб ушбу компаниянинг сотилган пикапларининг умумий сони 2,58 миллион донадан ошди.

WEY – бу премиум даражадаги гибрид йўлтанламас автомобиллар ва кроссоверлар маркаси бўлиб, унинг фалсафаси нафис дизайн, илғор интеллектуал ечимлар ва технологик инновацияларга асослангандир. WEY бренди 2016-йилда ташкил топган ва GWMʼнинг раиси ва асосчиси Жек Вей шарафига номланган. Россия Федерациясида бренд ўз дилерлик тармоғи билан расмий равишда тақдим этилган.

ОRА – 2018-йилда ишлаб чиқарилиши бошланган енгил электромобиллар маркасидир. Ушбу бренд автомобилларининг ўзига хос хусусияти, замонавий электрли платформасининг харизматик ретро-дизайн билан уйғунлашувидир. Бундай ёндашув, нозик классика мухлисларига ўзларининг эстетик истакларидан воз кечмаган ҳолда, инновацион технологияларнинг барча афзалликларидан баҳраманд бўлишларига имкон беради.

Great Wall Motor – инновацион технологиялар ва экологикликка йўналтирилган Хитойнинг етакчи автомобил консернларидан биридир. Компания бутун дунё бўйлаб, шу жумладан АҚШ, Германия, Австрия, Япония ва Жанубий Кореяда илмий-тадқиқот марказлари ва ишлаб чиқариш базаларининг кенг тармоғини яратган. Хитойнинг ўзида GWM автомобил ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга бўлган ўнта заводга эга.

Хитой автомобилсозлик саноатининг чет эл бозорларидаги йўлбошчиларидан бири саналган GWM, ўз маҳсулотларини 1997 йилдаёқ экспорт қилишни бошлаган. Ҳозирда компания Таиланд ва Бразилияда тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган ўзининг шахсий йиғиш корхоналарига, шунингдек, Эквадор, Покистон ва бошқа мамлакатлардаги бир нечта йирик узелли йиғиш заводларига эга.

Хусусан, Haval брендига мансуб бўлган автомобиллар – «Жиззах» ЭИЗда жойлашган, ADM Global компаниялари гуруҳига кирувчи, Ўзбекистондаги биринчи хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган автомобил заводи бўлган, ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилмоқда.

GWMʼнинг глобал сотувлар тармоғи 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларни қамраб олиб, уларда 1000 дан ортиқ дилерлик марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу бренднинг 1,4 миллиондан ортиқ автомобиллари хорижда сотилган.

GWMʼнинг стратегик мақсади – бу бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар учун интеллектуал ва экологик транспорт хизматларини тақдим этиш бўлиб, бу компанияга глобал технологик етакчи мақомини сақлаб қолишга имкон беради. Консерннинг фаолияти, автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатишни, шунингдек, водород энергетикаси, қуёш энергетикаси ва бошқа турдаги муқобил энергия манбалари каби истиқболли йўналишларни ривожлантиришни қамраб олади. Интеллектуал уланиш, автоном тарзда бошқарув ва микроелектроника соҳасидаги илғор технологияларни тадқиқ этиш ва жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Замонавий дунёда Great Wall Motors (GWM) кенг тан олинган ва жаҳон бозорида мустаҳкам ўринни эгаллашга эришган. Компания кўп мароталаб «China’s Top 500 Enterprises»  («Хитойнинг энг яхши 500 та корхонаси»), «China’s Top 500 Machinery Manufacturers» («Хитойнинг энг яхши 500 та ускуна ишлаб чиқарувчилари»), «China’s Top 500 Manufacturers» («Хитойнинг энг яхши 500 та ишлаб чиқарувчилари») каби нуфузли рейтинглари рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари, GWM бир неча йиллар давомида кетма-кет равишда «Forbes Best Listed Companies in Asia-Pacific Region», «Forbes Global 2000», «Fortune China 500» ҳамда «BrandZ Top 100 Most Valuable Chinese Brands» рўйхатларига киритилган бўлиб, бу унинг халқаро майдондаги юксак мақоми ва обрўсидан далолат беради.

Хитойнинг машиналар ва электрон буюмларни импорт ва экспорт қилиш бўйича савдо палатаси (CCCME – China Chamber of Commerce for Import and Export of Machinery and Electronic Products)  томонидан «Recommended Export Brand» («Тавсия этилган экспорт бренди») ва Савдо вазирлиги ҳамда Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси ((Ministry of Commerce and the National Development and Reform Commission) томонидан «National Vehicle Export Base Enterprise»  («Автомобилларни экспорт қилиш бўйича асосий миллий корхона») унвонларининг тақдим этилганлиги, Компания муваффақиятларининг тан олинишининг рамзига айланди. Шунингдек, GWM Hydrogen Council (Водород бўйича кенгаш)га аъзо бўлган Хитойнинг биринчи автомобил ишлаб чиқарувчисига айланди.

Илғор технологик ечимларни таъминлаш мақсадида GWM беш етакчи етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади: SVOLT (электромобиллар ва аккумуляторлар технологиялари), HYCET (двигателлар ва қувват агрегатлари), FTXT (водород энергетикаси ва ёқилғи элементлари), MIND Electronics (ёритилиш ва электроника) ва NOBO Autos (ўриндиқлар, бамперлар ва шиналар). Бу компанияга замонавий бозор талабларига жавоб бера оладиган инновацион ва юқори сифатли автомобилларни тақдим этиш имконини беради.

Бренднинг «One GWM» стратегияси доирасида Great Wall Motor унинг қийматини намоён эттилишини кучайтириш орқали ўз брендининг имижини ўзгартирмоқда ва маҳсулотларининг беш асосий моделлар қаторини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Жаҳон истеъмолчиларининг эҳтиёжларига асосланиб, компания мураккаб фойдаланиш сценарийларида уларнинг турли хил талабларини қондириш мақсадида «multi-category + multi-power combination» («мулти-категория + мулти-қувватли комбинация») хорижий стратегиясини шакллантирди. Барча сотилаётган асосий моделлар ANCAP va E-NCAP’нинг энг юқори беш юлдузли рейтингларига эга бўлдилар. GWM TANK 300 ва 500 каби премиум тоифасидаги моделлар дунё бозорига чиқарилди ва тезкор равишда 30 дан ортиқ мамлакатларда амалга киритилди. GWM TANK 300 ҳатто ҳардкор йўлтанламас автомобилларнинг дунё бўйлаб сотувлари бўйича 2-ўринни эгаллаб, Хитой автомобилларининг янги имижини яратишга эришди. «2024 Beijing International Automotive Exhibition» кўргазмасида GWM тадбирни хитой ва инглиз тилларида тўлиқ ёритилишини, шунингдек, бренд тақдимотининг хорижий ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатилишини таъминлаб, бренднинг глобал ривожланишдаги ижобий имижини намойиш этди.

Таъкидлаш жоизки, «2024 Beijing International Automotive Exhibition» ва «2024 GWM Global Conference» ўтказилган кунларда ADM Global компаниялар гуруҳи вакиллари, GWM`нинг янги автомобиллари моделларининг қизиқарли тест-дривида иштирок этдилар. Автомобиллар йўлсизлик трассаларда ажойиб енгиб ўтиш қобилиятини, манёврликни ва барқарорликни намойиш этиб, ўзларининг юқори йўлтанламаслик сифатларини тасдиқладилар. Тадбирнинг муваффақиятли ўтказилиши бренднинг ишончли ва енгиб ўтувчи йўлтанламас автомобллар ишлаб чиқарувчиси сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлади.

ADM Global компаниялар гуруҳи фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар adm.uz расмий сайтида тақдим этилган.

HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVAL ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
 

HAVAL’нинг расмий дилерлик марказлари:

● ADM-ASTER Тошкент Телефон: +998 (55) 506-25-52

● Sayor Motors Тошкент Телефон: +998 (55) 519-00-01

● HAVAL Андижон Телефон: +998 (95) 179-01-01, +998 (95) 179-00-01

● HAVAL Бухоро Телефон: +998 (91) 827-27-27

● HAVAL Самарқанд Телефон: +998 (55) 506-25-52

● HAVAL Термиз Телефон: +998 (90) 522-20-20

Top