Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon, Google ва OpenAI хавфли сунъий интеллект моделларини ишлатмасликка ваъда беришди
Компаниялар СИ моделлари билан боғлиқ хавфларни қандай баҳолашни тавсифловчи хавфсизлик қоидаларини ошкор этишга рози бўлган.
Сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги етакчи компаниялар сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича янги ихтиёрий мажбуриятларни олди. Бу ҳақда Financial Times Буюк Британия ва Жанубий Корея ҳукуматлари баёнотларига таяниб ёзди.
Хусусан, улар ўзларининг илғор СИ моделлари билан боғлиқ хавфларни қандай баҳолашни тавсифловчи хавфсизлик қоидаларини ошкор этишга ва агар жиддий хавфларни юмшатиб бўлмаса, «моделни умуман ишлаб чиқмаслик ёки жойлаштирмаслик»га ваъда беришди.
Бошқалар қаторида, бундай мажбуриятларни Американинг Amazon, Google, Мета, OpenAI, шунингдек, Илон Маскнинг X.AI, Хитойнинг Zhipu AI компаниялари ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
23:39 / 18.05.2026