Ўзбекистон | 09:00 / 29.05.2024
5360
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Изотермик фургон ёки рефрижераторли фургон? Оптимал ечимни Hyundai Trucks Uzbekistan билан биргаликда излаймиз

Фото: Hyundai Trucks Uzbekistan

Юк машинаси кузовининг тўғри турини танлаш, айниқса, тез бузиладиган товарларни ташиш ҳақида гап кетганда, осон иш эмасдир. Бу савол айниқса бизнинг жазирама ёз шароитларимизда долзарб бўлади. Энг машҳур ва иқтисодий жиҳатдан афзал вариантлар – бу изотермик ва рефрижераторли фургонлардир. Келинг, бизнесингиз учун энг оптимал мос танловни амалга ошириш мақсадида Hyundai Trucks Uzbekistan билан биргаликда уларнинг фарқлари ва афзалликларини кўриб чиқамиз.

Изотермик кузов. Бу турдаги кузов юк бўлими ичида барқарор ҳароратни сақлаб туриш учун мўлжалланган термо изоляция қилинган конструкциядир. Термо изоляция қилувчи материалдан ишланган кўп қатламли деворлар туфайли кузов юкни атроф-муҳит ҳароратининг кескин ўзгаришларидан ҳимоя қилади. Бу тез бузиладиган товарларни қисқа масофаларга ёки қисқа вақт орлиғида ташиш имконини беради.

Изотермик кузовнинг афзалликлари:

● Рефрижераторли кузовли юк машинасига нисбатан анча қулай нарх.

● Фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатилишининг осонлиги.

● Қўшимча фаол совитиш тизимларининг мавжуд эмаслиги ёқилғи сарфини камайтиради.

Изотермик кузовнинг камчиликлари:

● Товарларнинг совитилган ёки иситилган ҳолатда сақлаш муддатининг чекланганлиги.

● Юклашдан олдин кузовни олдиндан совитиш ёки иситиш зарурати.

Рефрижераторли кузов. Бу ўрнатилган совитиш ёки иситиш тизимига эга бўлган махсус кузов бўлиб, у узоқ вақт давомида юк бўлими ичида белгиланган ҳароратни сақлаб туриш имконини беради. Бу тез бузиладиган маҳсулотларни узоқ масофаларга ташишда, совитилган ёки музлатилган ҳолатда узоқ муддатли сақлаш талаб қилинганда идеал ечимдир.

Рефрижераторли кузовнинг афзалликлари:

● Белгиланган ҳароратни бутун маршрут давомида сақлаб туриш имконияти.

● Товарларни керакли ҳолатда сақлашнинг узоқроқ муддати.

● Кузовни олдиндан совитиш ёки иситиш заруратининг мавжуд эмаслиги.

Рефрижераторнинг камчиликлари:

● Харид қилиниш ва фойдаланиш нархи изотермик кузовли юк машинасига нисбатан юқори (совитиш тизимини ишлатиш учун ёқилғи сарфи).

● Совитиш тизимини мунтазам парваришлашнинг зарурати.

● Ҳайдовчилардан қўшимча малакани талаб этадиган изотермик кузовга нисбатан мураккаброқ конструкция.

Изотермик ва рефрижераторли кузовлар ўртасидаги танлов, бизнеснинг ўзига хос хусусиятларига, ташиладиган юкларнинг турига, масофалар ва вақт оралиғига боғлиқдир. Агар компаниянинг иши тез бузиладиган товарларни қисқа масофаларга ёки бир неча соат давомида ташиш билан боғлиқ бўлса, изотермик кузов харажатлар ва фойдаланиш қулайлиги нуқтаи назаридан оптимал ечим бўлиши мумкин. Бироқ агар узоқ йўналишлар ёки қатъий белгиланган ҳарорат режимини сақлаш зарурати ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда рефрижератор ташиладиган юкларнинг юқори даражадаги хавфсизлиги ва сифатини таъминлай оладиган энг мақбул танлов бўлади.

Hyundai Trucks Uzbekistan ишбилармонларга Ўзбекистонда хусусий сармоялар ҳисобидан қурилган илк автомобил заводи бўлган ADM Jizzakh  заводи ҳудудида Hyundai Mighty EX8 негизида йиғилган фургонларнинг иккала вариантини таклиф этади. 4200 мм га тенг экстра узун ғилдирак базасига эга ва шассисининг умумий узунлиги 7370 мм га тенг бўлган Mightyʼнинг йиғилиши йўлга қўйилиб бўлган. Бу 26,3 куб метр ҳажмли кенг изотермик ва рефрижераторли кузовларни ўрнатилишига имкон яратди! Кузовларнинг ички ўлчамлари узунлиги 5700 мм, кенглиги 2100 мм ва баландлиги 2200 мм га тенг. Ўлчамлар паллетларни қулай юклаш ва жойлаштириш учун махсус мўлжалланган бўлиб, бу «ўлик» бўшлиқнинг мавжуд бўлишига йўл қўймайди, такелаж ҳалқалари эса юкларни ишончли тарзда маҳкамлаш имконини беради. Мазкур фургонларнинг юк кўтариш қобилияти 3665 кг га етиши мумкин.

Турбопуркашли ва Common Rail тизимига эга, ҳажми 3907 куб. см бўлган, 4 цилиндрли D4DD дизел двигатели Hyundai Mightyʼни ҳаракатга келтиради. Ишончли ва хизмат кўрсатишда осон бўлган ушбу мотор 2800 айл/дақиқада 140 от кучи қувватини ва 1600 айл/дақиқада 380 Нм максимал айлантирувчи моментни таъминлайди. Двигател Япониянинг Denso компаниясининг ишончли ва самарали ёқилғи тизими билан жиҳозланган.

Ишлаб чиқарувчи ҳайдовчи иш жойининг эргономиклигига ҳам етарлича аҳамият қаратган. Hyundai Mightyʼнинг интерери турли йўл ва иқлим шароитларида қулай ҳайдаш учун мўлжалланган. Шамоллатиш ва иситиш тизими йилнинг исталган вақтида кабинада қулай ҳароратни кафолатлайди, кондиционер эса барча комплектацияларда мавжуд.

Аудио тизими радио, AUX, USB, Bluetooth ва рулдаги бошқарув тугмалари билан жиҳозланган.

Тирсак таянчи ва созланувчи бел таянчига эга бўлган, дастакли-пружинали асосга эга подвескага асосланган ҳайдовчининг ўриндиғи қўшимча қулайликни таъминлайди. Бош таянчлари баландлиги бўйича созланади, ҳайдовчи ўриндиғи эса кенг латерал таянчга эга. Борт компютери функциясига эга дисплей автомобилнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни акс эттиради ва техник хизмат кўрсатиш зарурати ҳақида хабар беради. Аудио тизими бошқарув тугмалари ва кўп функцияли рул ости ўзгартиргичларига эга бўлган замонавий мултирул автомобилнинг турли функцияларини қулай бошқарилишини таъминлайди.

Изотермик кузовли Hyundai Mighty қуйидаги фаолият турлари учун жуда мос келади:

● Янги пиширилган нон маҳсулотлари ва қандолат маҳсулотларини дўкон ва савдо шохобчаларига етказиб бериш. Изотермик кузов маҳсулотнинг таъми ва янгилигини сақлаб қолишга имкон беради.

● Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар/омборлардан шаҳар ёки бир вилоят ҳудуди ичидаги супермаркетлар ва чакана дўконларга ташиш. Термо изоляциясининг мавжудлиги туфайли ташилишда сут, йогуртлар ва бошқа сут маҳсулотларининг сифати бузилмайди.

● Совитилган ярим тайёр маҳсулотларни омборхоналар ҳамда ресторанлар ва тез овқатланадиган кафелар каби умумий овқатланиш шохобчалари орасида ташиш. Изотермик кузов ярим тайёр маҳсулотларнинг муздан тушиши ва бузилишига имкон бермайди.

● Янги узилган гуллар ва ўсимликларни гул дўконлари ва улгуржи базаларга етказиб бериш. Термо изоляция қилинган кузов уларнинг янгилигини ва ҳаридоргирлигини сақлашга ёрдам беради.

Иккинчи томондан, рефрижератор кузовли Hyundai Mighty қуйидаги фаолиятлар билан шуғулланувчи корхоналар учун жуда мос келади:

● Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини (гўшт, балиқ, денгиз маҳсулотлари) ишлаб чиқарувчилардан улгуржи тарқатиш марказларигача узоқ масофали ташиш. Рефрижератор маҳсулотлар учун барқарор паст ҳароратни таъминлайди.

● Совитилган дорилар ва эмлаш воситаларини омборхоналар ва тиббиёт муассасалари ўрасида ташиш. Бу ерда ҳароратнинг қаттий сақланиши жуда муҳимдир.

● Йирик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан янги сабзавот ва меваларни мамлакат бўйлаб савдо тармоқларига етказиб бериш. Рефрижератор тез бузиладиган юкларнинг бузилишига йўл қўймайди.

● Музлатилган ярим тайёр маҳсулотларни узоқ масофага умумий овқатланиш корхоналарига ташиш. Рефрижератор маҳсулотларнинг узоқ муддатли ташилишда сақланишини кафолатлайди.

Таъкидлаш жоизки, юкларнинг сақланишини таъминлаш ҳамда мижозлар талабларини қондириш мақсадида, танланадиган кузов туридан қатъи назар, тез бузиладиган товарларни ташиш бўйича барча талаблар ва белгиланган ҳарорат режимларига қатъий риоя қилиш муҳимдир.

Ёдда тутинг, тез бузиладиган товарларни муваффақиятли ташиш ва бизнесингиз обрўси учун кузовнинг турини тўғри танланиши жуда муҳимдир. Энг фойдали ва самарали қарор қабул қилиш учун барча омилларни синчиклаб ўйлаб кўринг ва мутахассислар билан маслаҳатлашинг.

Бундан ташқари, Hyundai Trucks Uzbekistan тайёр кузовларга эга бўлган харидорларга давалческий шассиларни етказиб бериши ва уларни ўрнатишда кўмаклашиши мумкин. Базавий шассининг нархи 499 900 000 сўмни ташкил этади.

Хусусиятлар, мавжуд комплектациялар, лизинг ҳамда фоизсиз бўлиб тўлашнинг нархлари ва шартлари билан расмий сайт ва тезкор телефон рақами орқали танишиш мумкин:

www.hyundaitrucks.uz

+998 55 512 11 11