Ўзбекистонда Хитой автомобилсозлик технопаркини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Ишлаб чиқариладиган автомобиллар янги, маҳаллий бренд остида бўлиши режа қилинган.
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда вилоят ҳудудида Хитой автомобилсозлик технопарки ташкил этиш ҳамда янги бренд остида бутловчи қисмлари маҳаллийлаштирилган автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида Хитойдан келтирилган қисмларни йиғиш, бўяш ҳамда созлаш линияларини йўлга қўйиш орқали йиллик 60 минг дона газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар, махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш белгиланган бўлса, кейинги босқичда ташкил этиладиган Хитой автомобилсозлик технопаркида барча бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ҳамда уларни кооперациясини ташкил этиш орқали ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини йиллик 1 млн донага етказиш лойиҳа-режада кўзда тутилган.
Бунинг учун жами 200 гектар ер майдони талаб этилиши маълум қилинди. Ишлаб чиқариладиган автомобиллар янги, маҳаллий бренд остида бўлиши режа қилинган. Ташкил этилиши таклиф этилаётган Хитой автомобилсозлик технопаркига ўнлаб Хитой компанияларининг инвестицион ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириши режалаштирилгани билдирилди.
Хитойлик инвесторлар томонидан қисқа муддат ичида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг аниқ амалга ошириш муддати, киритиладиган сармояларнинг миқдори ҳамда яратиладиган иш ўринлари сони бўйича аниқ асосланган бизнес-режани ишлаб чиқилишига ҳамда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
20:24
Хитой молия бозорларида – навбатдаги инқироз
17:37
Хитойда талабаларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс қатл этилди
12:58
Хитойда дунёда биринчи бўлиб роботлар ва инсонлар ўртасида марафон ўтказилади
22:48 / 20.01.2025