Ўзбекистон | 23:14 / 19.06.2024
6212
1 дақиқада ўқилади

Президент ҳузурида диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. 

Президент ҳузурида диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда буюк мутафаккирларнинг асарларини аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Бу айниқса, ҳозирги таҳликали даврда, дунёда турли кучлар дин моҳиятини бузишга ва ёшларни ҳақиқий йўлдан адаштиришга уринаётган бир пайтда жуда долзарблиги таъкидланди. 

Бу жараёнда Ҳаж ибодатини адо этаётган юртдошларнинг ҳам катта ўрни борлиги қайд этилди. 

Шунингдек, давлат раҳбари бу ишларда халқимиз ва чет эллик меҳмонларни аждодларимизнинг бебаҳо мероси билан кенг таништиришга, маърифатли ислом ғояларини илгари суришга хизмат қиладиган Ислом цивилизацияси маркази фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади. Марказнинг келгусидаги режалари тўғрисида ахборот берилди.

Мавзуга оид