IVECO Орол бўйида 10 000 туп саксовул кўчатларини ўтқазди
IVECO компанияси ижтимоий масъулиятли компания сифатида маҳаллий аҳолининг соғлиғи ва фаровонлигини яхшилаш мақсадида Оролбўйи ҳудудида 10 гектар майдонда саксовул кўчатлари ўтқазди.
2024 йилнинг март ойида IVECO компанияси Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Оролбўйи ҳудудида 10 гектар майдонда саксовул кўчатларини ўтқазди. Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти кўмагида амалга оширилди. Саксовуллар минтақа шароитига мос келиб, кўчатлар 15 та футбол майдонига тенг бўлган майдонни эгаллади. Бу ташаббус IVECO’нинг маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш ва чўлланиш оқибатларини юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини намоён этади.
Сўнгги 50 йилда Орол денгизи 85-90% ҳажмини йўқотган ва Амударё ва Сирдарё дарёлари дельталаридаги сув-ботқоқ экотизимлари йўқолган. Токсик тузлар ва қум ҳар йили денгиз тубидан шамол билан тарқалиб, маҳаллий аҳолининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади ва ичимлик сувидан фойдаланишни қийинлаштиради.
Тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик ва чанг бўронлари туфайли ҳар йили шамол билан бирга денгиз тубидан 75 миллион тоннага яқин заҳарли туз ва қум ҳам тарқалади. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, тоза ичимлик суви етишмовчилиги муаммосини келтириб чиқаради.
«Орол денгизини аввалги ҳолатга қайтариб бўлмайди, лекин вазият умидсиз эмас. Биз ўтқазган кўчатлар маҳаллий шароитларни ва ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли саломатлигини яхшилашга ёрдам беради. Iveco Group компаниясининг бир қисми сифатида биз маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашга интиламиз ва ушбу лойиҳа орқали Орол денгизи тубига чўлланиш оқибатларини юмшатишга ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз», — деб таъкидлади IVECOнинг Осиё минтақаси раҳбари Корай Курсуноглу.
IVECO компанияси ижтимоий масъулиятли компания сифатида маҳаллий аҳолининг соғлиғи ва фаровонлигини яхшилашга интилади. Компания экологик тоза дизель ва газ двигателларлик тижорат транспортини таклиф қилади.
Компания ҳақида
Ўзбекистонда IVECO маҳаллий ҳамкор Profmet Service билан ҳамкорликда ишлаб, замонавий тижорат автомобилларни етказиб беради ва уларга хизмат кўрсатади, эҳтиёт қисмлар билан таъминлайди ва махсус дастурлар асосида қўллаб-қувватлайди.
IVECO — Iveco Group N.V. (EXM: IVG) савдо белгиси бўлиб, енгил, ўрта ва оғир тижорат автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Компания хавфсизлик ва қулайликка алоҳида эътибор қаратиб, инновацион маҳсулотлар ва рақамли хизматларни таклиф этади. IVECOнинг декарбонизация стратегияси био-метан, аккумулятор батареялари ва ёқилғи элементлари технологияларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Компания 7 та мамлакатда ишлаб чиқариш майдонларига эга ва 160 дан ортиқ давлатда техник қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
IVECO ўзининг декарбонизация стратегиясини кўп энергия манбаларига асосланган ёндашув орқали амалга оширади. Бу ёндашув био-метан, аккумулятор батареялари ва ёқилғи элементлари технологияларини ривожлантиришни ўз ичига олади.
IVECO Европада, Осиёда, Африкада, Океанияда ва Лотин Америкасининг 7 та мамлакатларида ишлаб чиқариш майдонларига эга. Компаниянинг 160 дан ортиқ мамлакатдаги 3500 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳар доим техник қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
Қўшимча маълумот олиш учун: sanjar.makhmudov@ivecogroup.com
Website: https://iveco.uz
LinkedIn: https://www.linkedin.com/company/iveco/
Facebook: https://www.facebook.com/IVECO/
YouTube: https://www.youtube.com/user/ivecoitaly
Instagram: https://www.instagram.com/iveco/
Реклама