Ўзбекистон | 07:37 / 27.06.2024
10092
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилиши мумкин

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритилади.

Фото: Courtesy Image

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3- ва 4-бандларига асосан хорижий автотранспорт воситалари республика ҳудудига мажбуриятнома асосида кириб келиши ёки транзит ўтиши белгиланган.

Бироқ, бугунги кун амалиётида республиканинг эксклав ҳудудларига хорижий автотранспорт воситаларини киритиш божхона органлари томонидан мажбуриятномани расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Республиканинг эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилиши Қирғизистон ва Тожикистоннинг эксклав ҳудудларида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароларига ҳам соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилишини таъминлайди.

Мазкур қарор лойиҳасида низомнинг 2-1-банди қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбошиси билан тўлдирилмоқда: «Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудларига олиб кирилаётган ва транзит ўтаётган хорижий автотранспорт воситаларига».

Мавзуга оид