Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия жанговар тайёргарлик йўналишида алоқаларни жадаллаштиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирлари ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашди.
Бугун, 27 июн куни Мудофаа вазирлиги марказий аппарати биноси олдида Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг қардош халқ ҳарбий делегацияси шарафига Мудофаа вазирлигида қабул уюштирилиб, музокаралар давом эттирилди. Суҳбат давомида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама этишди.

Мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг олий даражадаги ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек Ўзбекистон ва Туркия давлатларини бир-бири билан чамбарчас боғлаб турувчи жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди ҳамда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ва таълим масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.



Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш ва бу борада соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишилди.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
18:43 / 03.03.2026