БМТ бош котиби Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ташриф буюради
Антониу Гутерриш шанба куни Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини бошлайди. 4 июл куни у Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлайди. БМТ раҳбари 2017 йилда минтақага ташриф буюрган.

Фото: AP
29 июн куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. БМТ ахборот хизмати хабарига кўра, у аввал Ўзбекистонга, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Гутерриш минтақага 2017 йилда ташриф буюрган эди. Жорий сафар 7 июлга қадар давом этади.
БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик жума куни Ню-Йоркда бўлиб ўтган брифингда Гутерриш ҳар бир мамлакатда давлат раҳбари ва юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашишини, иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича лойиҳалар билан танишишини, шунингдек, маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилишини айтди.
4 июл куни БМТ бош котиби Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этади. Гутерриш ўз нутқида БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланган кўп томонлама тамойилларга содиқликни яна бир бор тасдиқлаш зарурлигини таъкидлайди. У бу саъй-ҳаракатларнинг марказида тинчлик бўлиши кераклигини айтади.
БМТ бош котиби, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни геосиёсий зиддиятлар умумий таҳдидларни, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашни самарали бартараф этишга имкон бермаслиги ҳақида огоҳлантирмоқчи.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди
Ўзбекистон | 19:35
-
Ресторандаги “маски-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?
Ўзбекистон | 19:26
-
Қозоғистон президенти Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилди
Жаҳон | 18:53
Мавзуга оид

17:10 / 14.06.2025
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

13:42 / 07.06.2025