“Қурилишдаги қўпол қонун бузилишлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди” – Бош прокуратура
Жорий йилнинг ўтган муддатида республикадаги қурилиш объектларида ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда 25,5 млрд сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга 44,4 млрд сўмлик ишлар қўшиб ёзилгани аниқланган. Лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган салкам 2,4 трлн сўм маблағ мақбуллаштирилган.
АОКАда Бош прокуратура масъул ходими Мансур Рўзимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 11 600 та объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши ҳамда ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб, тизимли назорат ўрнатилган. Дастурлар ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан республиканинг барча ҳудудларида ўрганишлар олиб борилди.
Хусусан, ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган салкам 2,4 трлн сўм маблағ мақбуллаштирилган. Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5 млрд сўмлик ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4 млрд сўмлик ишлар бартараф эттирилган.
Соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79 та протест келтирилган. Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360 та тақдимнома киритилиб, 1 104 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қайд этилишича, аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилиб, 90,1 млрд сўмлик зарар ундирилиши таъминланган ҳамда 9 823 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:54 / 23.09.2024
Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – президент
18:13 / 23.09.2024