Жамият | 19:00 / 17.07.2024
18152
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Британиянинг MG автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Фото: Morris Garages

MG (Morris Garages) – Британияда яратилган автомобил маркаси Ўзбекистон бозорига расман кириб келмоқда. Ушбу бренднинг эксклюзив дистрибютори бўлган Machinery Motors Investment Group 2024 йилнинг кузида автомобиллар савдоси бошланишини маълум қилди.

Юқори сифат ва замонавий дизайн мутаносиблиги

1924 йилда Буюк Британияда асос солинган MG бренди дунё бўйлаб машҳур бўлиб, ўзининг юқори сифати ва замонавий дизайни билан автомобиль ишқибозларининг эътиборини тортади. Бренд ўзининг спорт родстерлари билан жаҳонга етакчига айланди – MG спорткарлари тезлигида ўрнатилган рекордлар 40 йиллаб ўз мавқейини сақлаб қолди. Компания автомобиллари нафақат ишончли ва бехавотир, балки юқори даражадаги технологиялар билан жиҳозланган.

Мазкур русумдаги автомобиллар 2007 йилдан бери Хитойда ишлаб чиқарилади ва Хитойнинг SAIC давлат концернига тегишли. Компания Хитойда бир нечта Европа ва Хитой маркаларини ишлаб чиқаради. 2023 йилда SAIC бутун дунё бўйлаб 7 000 000 дан ортиқ автомобил сотди, улардан 1 000 000 таси MG маркасидаги автомобиллар эди.

Моделлар

Сотув бошланишида марканинг моделлар қаторида 4 та модел тақдим этилади:

– MG ZS ихчам кроссовери;

– MG HS ўрта ўлчамли кроссовери;

– MG 7 спорт лифтбеки;

– Cyberster электр родстери;

– Бироздан кейин MG4 EV электр хетчбеки ҳам қатордан жой олади.

Machinery Motors Investment Group'нинг баёнотига кўра, MG автомобилларини Ўзбекистон бозорига киритиш орқали мижозларга янада кўп танлов имконияти тақдим этилади. Ушбу компания 2024 йилнинг кузида расман автомобиллар савдосини бошлашни режалаштирмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида автомобиллар сертификатлаш жараёнидан ўтмоқда. Автомобилларнинг техник тавсифлари ва уларнинг нархлари ҳақида батафсил маълумотлар сотув бошланишига яқин саналарда пайдо бўлади.

5 йил ёки 150 000 км кафолат

Ўзбекистонда MG автомобилларининг савдоси Machinery Motors Investment Group томонидан амалга оширилади. Бу компания автомобиллар бозорида катта тажрибага эга бўлиб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган.

Ўзбекистон Республикасида расмий дилерлар томонидан сотиладиган барча автомобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан 5 йил ёки 150 минг километр (қайси бири биринчи келса) кафолати билан таъминланади.

Барча расмий дилерларда ишлаб чиқарувчилар стандартларига мувофиқ автомобилларга хизмат кўрсатиш учун хизмат кўрсатиш шохобчалари бўлади.

Дилерлар

Савдо бошланишига қадар Тошкентдаги бир нечта расмий дилерлар мижозлар учун ўз эшикларини очади. Яқин кунларда Самарқанд, Наманган ва бошқа шаҳарларда ҳам дилерлар пайдо бўлади.

 «Бизда 2024 ва 2025 йиллар учун савдо ҳажми ва дилерлар сони бўйича улкан режалар мавжуд. Шу сабабли биз салонларни очиш учун янги ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, айниқса Тошкентдан ташқарида», — деди дистрибюторнинг бош директори Константин Валиховский.

SAIC ишлаб чиқарувчиси вакили Ўзбекистонда маркани ривожлантириш режалари ҳақида шундай деди: «Биз Ўзбекистон автомобил бозорининг келгусида ўсишига ишонамиз. Бизнинг режаларимиз бу ерда узоқ муддатга қолишни ўз ичига олади. Яқин келажакда автомобил ишлаб чиқаришни очиш имкониятини ҳам кўриб чиқяпмиз. Ишончимиз комилки, мижозлар автомобилларимиз сифати ва дизайнини, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасини юқори баҳолайдилар».

Machinery Motors Investment Group ўзининг профессионал жамоаси билан MG автомобилларининг савдоси ва хизмат кўрсатишини юқори даражада амалга оширишига ишонч билдирмоқда.

Сайт: mg-motor.uz

Инстаграм: instagram.com/mgmotoruzbekistan?igsh=cDN2ZDVlM2o2MzRt

Телеграм: t.me/MG_Motor_Uz

Реклама