Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Франция ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди
Габриэл Аттал ҳукумати Франциянинг янги вазирлар маҳкамаси тайинланмагунча ишлашда давом этади.

Фото: AP / Aurelien Morissard
Франция президенти Эммануэл Макрон 16 июл, сешанба куни бош вазир Габриэл Аттал ва у раҳбарлик қилаётган вазирлар маҳкамаси истеъфосини қабул қилди. Бироқ Франция ҳукумати янги вазирлар маҳкамаси тайинланмагунча ўзининг ҳозирги таркибида ишлашда давом этади.
«Ушбу давр имкон қадар тезроқ тугаши учун республиканинг сиёсий кучлари биргаликда ҳаракат қилиб, француз халқи манфаатларига мос келадиган лойиҳа ва қарорлар атрофида бирлашган фронт яратиши керак», — дейилади Елисей саройи баёнотида.
Франция бош вазири Аттал 8 июл куни, парламент сайловлари натижалари маълум бўлганидан кўп ўтмай, президент Макроннинг марказчи блоки иккинчи ўринни эгаллаб, Миллий ассамблеядаги кўпчиликни йўқотганидан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бироқ Франция президенти бу илтимосни рад этди.
Францияда муддатидан олдин сайловлар
Макрон Европа парламенти сайловларида ўнг қанот популист «Миллий бирлашув» ғалабасидан кейин парламентни тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.
Францияда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловлари натижаларига кўра, биринчи ўринни парламентдаги 182 ўринга эга бўлган «Янги халқ фронти» сўл қанот коалицияси эгаллади. Макроннинг «Республика учун бирга» марказчи коалицияси иккинчи ўринни олди, у парламентдаги 168 ўринни эгаллайди. Учинчи ўринда 143 ўрин олган Марин Ле Пен ва Жордан Барделланинг ўнг қанот популист «Миллий бирлашув»и.
Сайланган Франция парламенти ҳукуматни тузади
Ўта сўллар, коммунистлар, социал-демократлар ва «яшил» кучларни ўз ичига олган «Янги халқ фронти» сўл қанот етакчиларидан бири Жан-Люк Меланшон аввалроқ сўл партиялар ва Макроннинг марказчи блоки ўртасида коалиция тузиш имкониятини рад этган эди. Бунинг ўрнига у Франция президентини «Янги халқ фронти»га ҳукуматни ўзи тузиш бўйича кўрсатма беришга чақирди.
Эммануэл Макрон, ўз навбатида, Меланшон партияси билан коалиция тузишга тайёр эмаслигини айтди. У, шунингдек, ўнг қанот популистлар билан ҳамкорлик қилишни рад этади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

14:47 / 14.07.2025