Ўзбекистон | 15:00 / 19.07.2024
7235
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Visa Digital Uzbekistan форумида инновациялар ва тенденциялар ҳақида гапирди

Июн ойи ўрталарида Тошкентда Digital Uzbekistan халқаро форуми бўлиб ўтди, унда Visa титул ҳамкори бўлди. Форум давлат органлари, банк сектори ва чакана савдонинг ўзаро ҳамкорлигига бағишланди. 

Панел сессияларда Visa вакиллари – Марказий Осиёда Visa бизнесини ривожлантириш департаменти раҳбари Антон Бороздин ва Visa Money Movement Solutions компаниясининг Украина, Грузия, МДҲ ва Жануби-Шарқий Европадаги раҳбари Санжар Сулаймонов иштирок этишди, Visa компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий менежери Беҳзод Абдураҳмонов эса форумни табрик сўзи билан очиб берди.

“Сўнгги йилларда биз Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул ўтказмалари соҳасида инновацион технологияларни жорий қилдик, шунингдек, Тошкент шаҳрида офис очдик. Бу бизнинг рақамли тўловларни ривожлантириш ва маҳаллий истеъдодларни қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни тасдиқлайди. Биз келажакка ишончимиз кучли ва Ўзбекистонда рақамли тўловларни хавфсиз ва қулай қилиш орқали нақд пулсиз иқтисодиётни ривожлантиришда давом этамиз. Digital Uzbekistan форуми бизга Марказий Осиё молия бозорининг барча иштирокчилари билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, халқаро экспертлар форумда баҳам кўрган инновацион ечимлар билан танишиш имкониятини беради”, — бу ҳақда таъкидлади Visa компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий менежери Беҳзод Абдураҳмонов. 

Маърузачилар молия бозоридаги тенденциялар ва муаммолар ҳамда мижозлар тажрибаси прогнозларини муҳокама қилдилар.  

Антон Бороздиннинг таъкидлашича, минтақадаги "зуммерлар" улуши 25% ни ташкил қилади ва 2035 йилга келиб уларнинг харажатлари икки баравар кўпайиши мумкин, бу эса банкларда мижозлар тажрибасини яхшилаш учун имкониятлар очади.

Санжар Сулаймонов пул ўтказмалари соҳасидаги жаҳон тенденциялари ҳақида гапириб, бир давлат ичидаги ички ўтказмалар дунёдаги энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Мутахассиснинг таъкидлашича, рақамлаштириш ва молиявий технологиялардаги тараққиёт, шунингдек, тезкор ўтказмалар Ўзбекистон бозорининг келажакдаги ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Мижозлар тажрибасини яхшилаш стратегияси доирасида Ўзбекистонда 2022 йилда Visa Direct платформасида телефон рақами орқали пул ўтказиш хизмати ишга туширилди.

Visa Direct бу - молиявий институтларга бизнес ва жисмоний шахслар учун пул ўтказиш хизматларини тақдим этишни осонлаштирадиган платформа бўлиб, уларга 190 дан ортиқ бозорларда ва 160 валютада карталар, ҳисоблар ва рақамли ҳамёнларга пул жўнатиш имконини беради. Ушбу технологиянинг асосий афзалликлари қулайлик, тезлик ва хавфсизликни ўз ичига олади.

Digital Uzbekistan халқаро форуми молия секторини рақамлаштириш соҳасида билим ва тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланди. Visa форумнинг титул ҳамкори сифатида инновацияларни муҳокама қилиш ва илгари суришда муҳим рол ўйнади, нақд пулсиз иқтисодиётни ривожлантириш ва маҳаллий мутахассисларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. Visa Direct ва Visa Token Service каби ечимларнинг жорий этилиши, шунингдек, Тошкентда офисининг очилиши Visa компаниясининг Ўзбекистон молиявий инфратузилмасини яхшилашга содиқлигини таъкидлайди.


Реклама ҳуқуқи асосида